Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида
“Yog'gar” акциядорлик жамиятининг барча акциядорлари диққатига!!!
“Yog'gar” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 01 февраль куни соат 11-00 да жамиятнинг Қорақолпоғистон Республикаси, Беруний шахри, Қурувчилар кўчаси, 12-уйда жойлашган биносида ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2023 йил 26 январь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. “Yog’gar” АЖ акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. “Yog’gar” АЖ саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. “Yog’gar” АЖ ташкилий масалалар тўғрисида
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Кораколпогистон Республикаси, Беруний шахри, Курувчилар кўчаси, 12-уй манзилида, “Yog’gar АЖда танишишингиз мумкин.
Йиғилишда кўриладиган масалалар бўйича акциядорларга тақдим этиладиган материаллар билан танишиш ёки маълумот олиш учун қуйидаги манзил/электрон почта манзили ёки телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин:
e-mail: beruni_aoyoggar@bk.ru, www.yoggar.uz
телефон : 61-524-93-10, 97- 349-75-00
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Информация об организации
Название:
"Yog'gar" aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
"Yog'gar" AJ
ИНН:
200930049
Адрес:
Республика Каракалпакстан, г. Беруни, ул.Курувчилар, 12