АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

Shamagdiev Raxmadjan Erkinovich
Дата публикации:14.12.2022 16:52
Адрес:

"NEFT TA'MINOT" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! 

“NEFT TA’MINOT” AЖ 25 фоиз улушли акциядори SHAMAGDIYEV RAXMADJAN ERKINOVICH ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига ўн биринчи қисмига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, 2023 йилнинг 3 январ куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Кaттa Дaрхон кўчaси, 14-уй манзилида жойлашган “NEFT TA’MINOT” акциядорлик жамиятининг биносида “NEFT TA’MINOT” AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. 

Йиғилиш кун тартиби: 

1) Акциядорлар набатдан ташкари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий ва миқдор таркибини ҳамда набатдан ташкари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

2) Жамият кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, амалдаги аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиб, Кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш;

3) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиб тасдиқлаш, амалдаги ижроия органи раҳбари (Директор) ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тузиш, ва янги Директор сайлаш (тайинлаш);

4) Жамиятнинг ижроия органи раҳбари (Директор)га тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

5) Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш, бунинг учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана 2022 йил 27 декабрь

Акциядорлар 2023 йил 3 январ куни соат 14-00 дан 14-40 гача рўйхатга олинади. 

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот билан йиғилишни ўтказиш ташаббуси билан чиқаётган акциядорнинг ишончли вакили жойлашган Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 3-уй манзилида келиб, шунингдек, ишончли вакилнинг +99897-410-33-88 телефон рақамига боғланиш орқали танишишлари мумкин 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш учун акциядорлар ўзи билан паспорт (ID карта), акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома (нотариал тасдиқланган) билан келишлари, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолдамасофадан туриб иштирок этиш истагида бўлганлар йиғилашдан камида 3 кун олдин хабар берсалар ZOOM платформасида овоз бериш имконияти шакллантирилиши тушунтирилади. 

“NEFT TA’MINOT” AЖ 25 фоиз улушли акциядори SHAMAGDIYEV RAXMADJAN ERKINOVICH

Информация об организации

Название:

Shamagdiev Raxmadjan Erkinovich

Короткое название:

SH.R.E.

ИНН:

0

Адрес: