71 203-00-50
"ELEKTRQISHLOQQURILISH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 20.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 21.06.2022   

Ҳурматли акциядорлар!

«Elektrqishloqqurilish» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 17 июндаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 16 июль куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 274 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносидаги мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланиб соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри2022 йил 12 июль ҳолатига тузилади.

Кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.

5. Жамиятнинг 2021 йил молия – хўжалик якунлари ва бизнес – режа бажарилиши юзасидан Бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2021 йил якунлари йиллик ҳисоботини, шу жумладан, бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва бошқа ҳисоботларини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

8.Жамиятнинг устави ва ички корпоратив низомларини янги таҳрирда тасдиқлаш.

9. Жамиятнингтафтиш комиссиясини тугатиш.

10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

11. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш (тайинлаш).

12. Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

13. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

14. Уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.

15. Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 274 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 11:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: eqq-2014@mail.ru

Телефон: (+99871) 208-92-54.

Кузатув кенгаши

20.06.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   276    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263