71 203-00-50
"ANDIJON DORI-DARMON" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ОБЬЯВЛЕНИЕ
Дата раскрытия: 20.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 20.06.2022   

«РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР» («COMPLY OR EXPLAIN») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИДА ЭЪЛОН

«Аndijon Dori-Darmon»акциядорлик жамияти Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2016 йил 4 июндаги қарорига асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.

2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача бўлган давр мобайнида «Аndijon Dori-Darmon» АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди.

Кодекснинг II бўлими 12-банди2-хатбошисининг тавсиясига кўра, ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг АЖ сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда инглиз, рус ва акциядор ҳамда бошқа манфаатдор томонларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга қулай бўлган бошқа тилларга таржимаси билан биргаликда эълон қилинишини таъминлаши белгиланган.

Хозирда ахборотлар АЖ сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда давлат тилида эълон қилинмоқда. АЖ томонидан инглиз, рус ва жумладан хорижий инвесторларга қулай бўлган бошқа тилларга таржимаси билан биргаликда эълон қилиш чоралари кўрилмоқда.

Кодекснинг III бўлими 15-банди 2-хатбошисининг тавсиясига кўра, Жамият кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабларини акс эттириши белгиланган.

Жамиятнинг кузатув кенгашининг таркибига мустақил аъзоларни киритиш бўйича Жамият акциядорларидан таклифлар келиб тушмаган.

3-хатбошисининг тавсиясига кўра, акциядорлик жамиятлари акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг акциядорлик жамиятлари ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш белгиланган.

Жамият ички назорат органлари томонидан ҳар йили АЖ фаолиятининг бизнес-режа, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, АЖнинг ривожланиш стратегиясига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади.

Кодекснинг III бўлими 18-банди тавсиясига кўра, Акциядорлик жамиятлари “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритиши белгиланган.

Жамиятнинг кузатув кенгашининг таркибига мустақил аъзоларни киритиш бўйича Жамият акциядорларидан таклифлар келиб тушмаган.

Кодекснинг VI бўлими 25-банди:

10-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиш белгиланган.

Жамиятда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилган.

11-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ бизнес хатарлари ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталаш белгиланган.

2021 йилда суғурталовчи компанияларнинг хизматлари ичида бизнес хатарлар ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталаш тури мавжуд бўлмагани сабабли мазкур масалада суғурталаш ишлари амалга оширилмаган.

Шунинг билан бирга Жамият томонидан дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

«Аndijon Dori-Darmon» АЖ Кодекс тавсияларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаш учун келгусида ҳам зарурий ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширади.

20.06.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   323    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263