Для получения информации о работе Единого портала корпоративной информации обращаться по телефону: (998 71) 203-01-15 (141, 666)
"DASHTOBOD PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ТАШҚИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Дата раскрытия: 05.05.2021   
Дата опубликования модератором*: 07.05.2021   

ТАШҚИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

“Даштобод пахта тозалаш” АЖ 2021 йил якуни бўйича

ташқи аудитни ўтказиш учун танлов эълон қилади.

“Даштобод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш керак.

Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги
ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;

- Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.

Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;

- Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.

Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган “Даштобод пахта тозалаш” АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:

Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Пахтакор МФЙ, Пахтачи кўчаси, 1 уй. Индекс: 130805. Телефон: +998 72 382-11-01; +998 90 538-09-07, +998 97 521-71-30.

05.05.2021

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   291    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263