Для получения информации о работе Единого портала корпоративной информации обращаться по телефону: (998 71) 203-01-15 (141, 666)
"O'ZBEKISTON POCHTASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

"O'ZBEKISTON POCHTASI" АЖ НИНГ ҚЎШИМЧА АКЦИЯЛАРНИ ИМТИЁЗЛИ СОТИБ ОЛИШ ҲУҚУҚИ МАВЖУД АКЦИЯДОРЛАРИГА БИЛДИРИШНОМА
Дата раскрытия: 30.04.2021   
Дата опубликования модератором*: 03.05.2021   

«O‘ZBEKISTON POCHTASI» AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Хурматли акциядорлар!

«O‘ZBEKISTON POCHTASI» aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгашининг 2021 йил 12 апрелдаги қарорига асосан Жамият Устав фондининг миқдорини 28 575 000 000 сўмга ошириш мақсадида номинал қиймати 1 905 сўм бўлган 15000000 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларнинг чиқарилуви Капитал бозорини ривожлантириш Агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2021йил 29 апрелда Q0817-4 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқобуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан жамият акциядорларига қўшимча чиқарилган акцияларниимтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.

Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2021 йил 12 апрель холатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Қўшимча чиқарилган акциялар 8 528 сўмдан жойлаштирилади.

Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу чиқарилишдаги акциялар 8 528 сўмдан жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.

Мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Имтиёзли хуқуққа эга шахслар томонидан акциялар сотиб олинаётганда тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий валютада амалга оширилиши мумкин.

Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддатида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва нақдсиз (пластик карталар), юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.

Акциялар учун миллий валютадаги пул маблағлари Жамиятнинг
2021 0000 9001 5526 6001 ҳисоб рақамига, АҚШ долларидаги пул маблағлари Жамиятнинг 2021 0840 0001 5526 6001 ҳисоб рақамига, Евродаги пул маблағлари Жамиятнинг 2021 0978 2001 5526 6002 ҳисоб рақамига, Россия рублидаги пул маблағлари Жамиятнинг 2021 0643 8001 5526 6002 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк номи – Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” (АТ «Алоқабанк») Амалиёт бошқармаси, Банк коди – 00401, SWIFT коди - JSCLUZ22, Банк СТИРи – 200 829 053, Банк манзили – 100047, Тошкент шаҳри Миробод тумани Амир Темур шох кўчаси, 4-уй.

«O‘ZBEKISTON POCHTASI» AJ акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A/8 240 228=B;

15 000 000*B=C;

Бунда:

8 240 228 – Жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони;

15 00 0000– қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;

А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги акциялари сони;

В – Жамият устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.

Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг акциядорлар билан коропратив муносабатлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: +998 71 233-79-98

30.04.2021

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   220    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263