1. «Гарант банк» АЖ томонидан қўшимча равишда 3 000 000 000 (уч миллиард) дона, номинал қиймати 100 (бир юз) сўм бўлган, умумий қиймати 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўмлик, эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акциялар чиқарилсин.
2. Банк томонидан қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш муддати ва шартлари қуйидаги тартибда белгилансин:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): Ушбу чиқарилишдаги акциялар Банк акциядорларига мазкур чиқарилишдаги акциялар имтиёзли олиш ҳуқуқи тақдим қилинган ҳолда ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, мазкур чиқарилишдаги акцияларнинг қолган қисми ёпиқ обуна йўли билан Ахраров Азиз Хамидуллаевичга жойлаштирилади.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: Акцияларни жойлаштириш муддати – ушбу акция чиқарилиши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 365 кун.
Акцияларни жойлаштиришни бошланиш санаси – мазкур чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги кундан бошланади.
Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси Банк ҳисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.
Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – мазкур чиқарилишдаги сўнгги акция жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси ушбу акциялар чиқарилиши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: Ушбу қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банкнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорлар уларни ўзларига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, мазкур чиқарилишдаги акцияларнинг қолган қисми ёпиқ обуна йўли билан Ахраров Азиз Хамидуллаевичга жойлаштирилади.
Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилаётганда, чиқарилаётган акциялар уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик - ҳуқуқий битими тузиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Акциядорларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, қолган акциялар қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг савдо майдончасида унинг қимматли қоғозлар билан савдо ўтказиш қоидаларига мувофиқ битимлар тузиш орқали Ахраров Азиз Хамидуллаевичга жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштириш Банк томонидан мустақил равишда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар (жалб қилинади / қилинмайди): Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди.
Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар рўйхати акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага шакллантирилган Банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ акциядорлар томонидан ўзларига тегишли бўлган оддий акциялар сонига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш эҳтимоли тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш эҳтимоли тўғрисида оммавий ахборот воситаларида билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) календарь кунни ташкил этади. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган жойи), ўзи оладиган акциялар сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш, шу жумладан имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар ўртасида жойлаштириш Банк бошқаруви органи томонидан белгиланадиган бозор баҳосида, лекин номинал қийматдан паст бўлмаган баҳода амалга оширилади.
Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Акцияларни жойлаштиришда акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда амалга оширилади.
Акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўлов, юридик шахслар учун нақдсиз шаклда — пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд шаклда — банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклда — талаб қилгунча депозит ҳисобрақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади. Бунда акциялар учун пул маблағлари “Гарант банк” АЖ Амалиёт бошқармасининг қуйидаги ҳисобрақамига қабул қилинади: ҳ/р 29830000700000439004, МФО 00439, СТИР 201053901, Банк манзили: Тошкент шаҳри, Сайид Барака кўчаси, 78-уй.
Акциялар учун келиб тушган пул маблағлари “Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси”га (Адлия вазирлиги 2021 йил 26 ноябрдаги 3336-сон билан рўйхатга олинган) асосан 30318-“Чиқарилган устав капитали — Оддий” ҳисобварағида ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
“Тошкент” Республика фонд биржаси орқали амалга ошириладиган олди-сотди битимлари бўйича ҳисоб-китоб тартиби ва муддатлари ушбу биржанинг савдо қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Банкнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни жойлаштириш муддати ичида тўлиқ ҳақ тўланиши лозим.
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган пул маблағларини қайтариш тартиби: Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда, ушбу ҳолат тўғрисида қонунчиликда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Акциялар учун тўланган пул маблағлари инвесторнинг аризасида кўрсатилган Банк ҳисобварағига 10 (ўн) кун ичида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади.