Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан овоз бериш якунлари бўйича акциядорлар
ҚАРОР ҚИЛДИЛАР:
1. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси мазкур баённома иловасига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин.
2. Янги таҳрирдаги ташкилий тузилмада қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилсин:
- ички назорат бўйича масъул шахс вазифаларини бажарувчи, бевосита Бошқарув раисига ҳисобдор бўлган Раиси ўринбосари (масъул шахс) лавозими жорий этилсин. Мазкур лавозимни эгалловчи шахс Жамиятнинг коллегиал ижроия органи — Бошқарув таркибига кирмаслиги ҳамда уни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш қонунчилик ва жамият ички хужжатларига мувофиқ Бошқарув раисининг буйруғи билан мустақил равишда Кузатув кенгаши қарорисиз амалга оширилиши белгилансин. Раиси ўринбосарининг (масъул шахс) бошқа таркибий бўлинмалардан мустақил фаолият юритиши таъминлансин ва унинг Хавфсизлик хизматига бўйсунуви бекор қилинсин;
- «Такофул» суғурта маркази Суғурта бўйича раис ўринбосари бўйсунувида эканлиги қайд этилсин;
- Хўжалик ишлари бўлими Суғурта бўйича раис ўринбосари бўйсунувидан Молия бўйича раис ўринбосари бўйсунувига ўтказилсин.
3. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмаси тасдиқланган кундан эътиборан кучга киритилсин. Шу санадан бошлаб аввалги ташкилий тузилма ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Жамият Бошқарувига штат жадвали, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва лавозим йўриқномаларини янги ташкилий тузилмага мувофиқлаштириш ҳамда тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.