Кун тартибидаги масала бўйича
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Бир дона акциянинг номинал қиймати 10 (ўн) сўм, ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг жами қиймати 21 929 400 000,00 (йигирма бир миллиард тўққиз юз йигирма тўққиз миллион тўрт юз минг) сўм бўлган 2 192 940 000 (икки миллиард бир юз тўқсон икки миллион тўққиз юз қирқ минг) дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз «ALFA INVEST sug‘urta kompaniyasi» АЖнинг қўшимча акцияларини олтинчи чиқариш орқали устав фонди кўпайтирилсин.
2. Жамиятнинг қўшимча акцияларини олтинчи чиқарилишининг қуйидаги тартиби ва шартлари тасдиқлансин:
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамият акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этиш орқали ёпиқ обуна усулида жойлаштирилсин. Акциядорлар ўзларининг имтиёзли сотиб олиш хуқуқидан фойдаланмаган тақдирда акциялар қуйидаги акциядорлар ўртасида ёпиқ обуна усулида жойлаштирилсин:
№ Акциядор номи (Ф.И.Ш.) Акциялар
сони (дона) Акциялар номинал қиймати (сўм)
1 «Alfa Mikromoliya Tashkilot» МЧЖ 85 000 850 000,00
2 “Expert Construction” МЧЖ 374 170 000 3 741 700 000,00
3 «QOGOZ SAVDO” МЧЖ 56 143 000 561 430 000,00
4 «Rent Agro» МЧЖ 30 343 000 303 430 000,00
5 Abduraximov Saidislom Saidakbar o‘g‘li 21 751 000 217 510 000,00
6 Abduraximov Umid Saidakbarovich 26 575 000 265 750 000,00
7 Abduraximova Shoira Raxmanbekovna 72 032 000 720 320 000,00
8 Ismoilov Axmad Dilmurod o'g'li 98 544 000 985 440 000,00
9 Maxkamov Akmal Xamdamovich 768 657 000 7 686 570 000,00
10 Nurmuxamedova Gulnara Raxmanbekovna 5 781 000 57 810 000,00
11 Raximbekov Bekzod Raxmanbekovich 726 798 000 7 267 980 000,00
12 Zufarova Feruza Saidakbarovna 12 061 000 120 610 000,00
Жами: 2 192 940 000 21 929 400 000,00 сўм
- Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
эмитент акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2026 йил 06 июль ҳолатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилсин;
жамият акцияларнинг мазкур чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 10 (ўн) кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда мазкур қарорда белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олиш таклиф этилсин;
билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилсин;
имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) календар кун давомида амал қилади;
имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак;
имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди;
жамият имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар акцияларни уларни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштиришга ҳақли эмас;
имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар мазкур қарорда белгиланган тартибда акциядорлар ўртасида ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади;
имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди;
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: акцияларнинг мазкур чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун ичида жойлаштирилади;
- Акцияларни жойлаштиришнинг бошлаш санаси: акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги билдиришнома қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 11 (ўн биринчи) кун. Бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати давомида эмитентнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, ушбу аризаларнинг охиргиси жамиятга келиб тушган кундан кейинги иш куни акцияларни жойлаштиришнинг бошлаш санаси ҳисобланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади;
- Акцияларни жойлаштиришнинг тугаш санаси: ушбу чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар кундан ошмаслиги лозим;
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: қўшимча чиқарилаётган акциялар жамият томонидан мустақил равишда қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини жалб этмасдан жойлаштирилади. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-36-моддаларига асосан жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда ёпиқ обуна орқали амалга оширилади. Акциялар имтиёзли ҳуқуқ бўйича жойлаштирилиши уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида акциядорлар билан тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битимини тузиш орқали амалга оширилади. Акциядорлар томонидан имтиёзли хуқуқ қўлланилмаган ёки имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда барча акциялар ёпиқ обуна орқали уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битимини тузиш йўли билан жамиятнинг акциядорлари ўртасида мазкур қарорда кўрсатилган тартибда жойлаштирилади;
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акциялар акциядорларга, шунингдек имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга 10 (ўн) сўмдан жойлаштирилади;
- Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: мазкур чиқарилишдаги 2 192 935 147 (икки миллиард бир юз тўқсон икки миллион тўққиз юз ўттиз беш минг бир юз қирқ етти) дона акция учун тўлов акциядорларга ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
№ Акциядор номи (Ф.И.Ш.) Акциялар
сони (дона) Дивидендлар ҳисобидан тўланадиган акциялар қиймати (сўм)
1 «Alfa Mikromoliya Tashkiloti» МЧЖ 84 470 844 700,00
2 “Expert Construction” МЧЖ 374 169 331 3 741 693 310,00
3 «QOGOZ SAVDO” МЧЖ 56 142 190 561 421 900,00
4 «Rent Agro» МЧЖ 30 342 859 303 428 590,00
5 Abduraximov Saidislom Saidakbar o‘g‘li 21 750 706 217 507 060,00
6 Abduraximov Umid Saidakbarovich 26 574 954 265 749 540,00
7 Abduraximova Shoira Raxmanbekovna 72 031 019 720 310 190,00
8 Ismoilov Axmad Dilmurod o'g'li 98 543 362 985 433 620,00
9 Maxkamov Akmal Xamdamovich 768 656 879 7 686 568 790,00
10 Nurmuxamedova Gulnara Raxmanbekovna 5 780 780 57 807 800,00
11 Raximbekov Bekzod Raxmanbekovich 726 797 976 7 267 979 760,00
12 Zufarova Feruza Saidakbarovna 12 060 621 120 606 210,00
Жами: 2 192 935 147 21 929 351 470,00 сўм
Қолган 4 853 (тўрт минг саккиз юз эллик уч) дона акция учун тўлов акциядорларнинг пул маблағлари (инвестициялари) ҳисобидан қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
№ Акциядор номи (Ф.И.Ш.) Акциялар
сони (дона) Инвестициялар ҳисобидан тўланадиган акциялар қиймати (сўм)
1 «Alfa Mikromoliya Tashkiloti» МЧЖ 530 5 300,00
2 “Expert Construction” МЧЖ 669 6 690,00
3 «QOGOZ SAVDO” МЧЖ 810 8 100,00
4 «Rent Agro» МЧЖ 141 1 410,00
5 Abduraximov Saidislom Saidakbar o‘g‘li 294 2 940,00
6 Abduraximov Umid Saidakbarovich 46 460,00
7 Abduraximova Shoira Raxmanbekovna 981 9 810,00
8 Ismoilov Axmad Dilmurod o'g'li 638 6 380,00
9 Maxkamov Akmal Xamdamovich 121 1 210,00
10 Nurmuxamedova Gulnara Raxmanbekovna 220 2 200,00
11 Raximbekov Bekzod Raxmanbekovich 24 240,00
12 Zufarova Feruza Saidakbarovna 379 3 790,00
Жами: 4 853 48 530,00
Пул маблағлари билан тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акциялар учун пул маблағлари жамиятнинг 2021 4000 5042 7360 6001 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк номи – “Ipak yuli” акциядорлик инновацион тижорат банки амалиёт бошқармаси, банк коди – 00444, банк манзили – Ўзбекистон Республикаси 100017, Тошкент шаҳар А.Қодирий кўчаси 2-уй. Акциядорлар сотиб олинган акциялар учун пул маблағларини жамият билан тузилган олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда, лекин акциялар давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) календар кундан кечиктирмасдан тўлиқ тўлашлари лозим.;
- Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар: 06.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига биноан жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. 2026 йил 06 июль ҳолатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрига киритилган акциядорлар ушбу чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга, жамият акциядорлари томонидан акцияларни имтиёзли сотиб олиш муддати тугаганидан сўнг, ушбу чиқарилишдаги акциялар жамиятнинг акциядорлари ўртасида мазкур қарорда кўрсатилган тартибда жойлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставида чекловлар мавжуд эмас.;
- Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: акцияларнинг ушбу чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда жамият томонидан акция учун тўлов сифатидан олинган пул маблағлари, шунингдек акциядорларга ҳисобланган дивидендлар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган санадан бошлаб 10 кун ичида қайтарилади (тўланади);
- Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотнинг ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот (муҳим факт) ва қонунчилик билан белгиланган бошқа маълумотлар, акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қонунчиликда ўрнатилган муддатда Корпоратив ахборот ягона портали (openinfo.uz) ва жамиятнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг асли билан Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчаси 10-уй манзилда жойлашган «ALFA INVEST sug‘urta kompaniyasi» АЖнинг бош офисида танишиш мумкин.
3. “Акцияларни қўшимча чиқариш тўғрисида”ги қарор тасдиқлансин.