Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан овоз бериш якунлари бўйича акциядорлар
ҚАРОР ҚИЛДИЛАР:
1. «TRASTBANK» АЖ ва «HIGH RISE ADVISORS» МЧЖ ўртасидаги 16.09.2025 йилда №259/25-сонли кредит шартномаси бўйича «TRASTBANK» АЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Octobank» АЖга кредитни қайтариш муддатини 31.12.2031 йилга ўзгартирган ҳамда асосий қарзни сўндириш бўйича 31.12.2027 йилгача имтиёзли муддат белгилаган ҳолда ўтказиш маъқуллансин.
2. 16.09.2025 йилдаги №95-сонли кафиллик шартномаси ва 16.09.2025 йилда №259/25-сонли кредит шартномаси бўйича «ALFA INVEST sug‘urta kompaniyasi» АЖнинг кафиллиги янги кредитор олдида сақланиб қолишига розилик берилсин.
3. «HIGH RISE ADVISORS» МЧЖнинг «Octobank» АЖ олдидаги кредитларини сўндириш мажбуриятини бажариш таъминоти сифатида «TASHKENT PALACE NEW» МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Буюк Турон кўчаси 56-уй манзилда жойлашган ер участкасининг кадастр рақами: 10:07:01:01:01:0076, бино-иншоотларнинг кадастр рақами: 10:07:01:01:01:0076, ер участкасининг умумий майдони: 11400 кв.м, бино-иншоотларнинг умумий майдони: 24 347 кв.м бўлган кўчмас мулк объектини гаровга тақдим этишга розилик берилсин.
4. Жамият ижро этувчи органига (Бошқарувга), хусусан Бошқарув раиси Ахметова И.Ю.га мазкур қарордан келиб чиқувчи барча шартномалар, қўшимча келишувлар, гаров шартномалари, кафилликка оид ҳужжатлар ҳамда йирик битимни расмийлаштириш ва амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа барча ҳужжатларни имзолаш ваколати берилсин.
5. Жамият Бошқарувига мазкур қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.