Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарор қилади:
1. Шўрчи туман ҳокимининг 2026-йил 1-апрелдаги 01-10/285-сонли, 2026-йил 4-майдаги 01-10/322-сонли ва 2026-йил 13-майдаги 01-10/326-сонли хатлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2.“Шўрчи пахта тозалаш” АЖ бош директорининг 2026-йил 6- апрелдагидаги 01-12/13-сонли мурожаати ижро учун қабул қилинсин.
3.“Е-аукцион” савдо платформасида турган “Шўрчи пахта тозалаш” АЖ ва “завод қоши” пахта қабул қилиш масканининг сотиб олувчилар учун киритилган шартларга тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4.“Шўрчи пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг 2025-йил 12-майда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан аукцион савадоларига чиқарилган “Шўрчи пахта тозалаш” АЖ мол-мулклари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2025 йил 21-апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони талаблари асосида савдога чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5.“Шўрчи пахта тозалаш” АЖ мол-мулкларини (бино-иншоот ва асбоб-ускуна
ларини) сотиш бўйича “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖнинг 2026-йил 4-майда ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижаларига кўра “DENAU BULDINGS” МЧЖ аукцион ғолиби ( ғолиб таклифи 17897,6 млн сўм) деб топилиб, ОА-1335691-сонли баённома расмийлаштирилган.
6. Электрон-онлайн аукцион натижаларига кўра ОА-1335691-сонли баённома асосида тузилган шартнома маъқуллансин, ва давлат рўйхатидан ўтказилсин.