а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 11 мартдаги ПҚ–100-сон қарори ;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 10 июндаги 02/09-2-17/1747-сонли хати;
с) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ–100-сон қарори 1-иловасида келтирилган 20 та корхоналар (“Тахиаташ иссилик тармаклари” МЧЖдан ташқари) улушлари ва 1 та корхона акция пакети ҳамда 1 та корхона Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 мартдаги тегишли қарорига асосан “Қўқоненергомарказ” МЧЖ устав капиталидаги Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасига тегишли бўлган 21,20 фоиз улуши баланс қийматида “Иссиқликтаъминот” акциядорлик жамиятига берилиши бўйича топшириш-қабул қилиш ишлари амалга оширилганлиги ва давлат активларини бошқариш агентлигининг худудий бошқармалари буйруқлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
“Тахиаташ иссилик тармаклари” МЧЖ томонидан ҳужжатлар тайёрлаланиш жараёнида айрим таъсисчиларнинг вафот этганлиги, бошқа ҳудудларга кўчиб кетганлиги, ёки таъсисчилар ҳақида маълумотларнинг етарли эмаслиги сабабли “Иссиқликтаъминоти” АЖга берилмаганлиги;
“Иссиқликтаъминоти” АЖнинг Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Давлат хизматлари марказида 2025 йил 19 августда 2917044-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган янги таҳрирдаги уставига асосан, жамиятнинг бошланғич устав капитали 328 840 880 000,00 (уч юз йигирма саккиз миллиард саккиз юз қирқ миллион саккиз юз саксон минг) сўмни ташкил қилиб, у ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 (минг) сўм бўлган 328 840 880 дона оддий акциялар 100 фоиз давлат улуши сифатида жойлаштирилиши кўрсатиб ўтилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамият томонидан умумий қиймати 328 840 880 000,0 (уч юз йигирма саккиз миллиард саккиз юз қирқ миллион саккиз юз саксон минг) сўмлик номинал қиймати 1 000 (Бир минг) сўмдан бўлган 328 840 880 дона оддий акциялари чиқарилиши амалга оширилсин.
3. Бирламчи акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари қуйидагича белгилансин:
ушбу чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна йўли билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жойлаштириш;
ушбу чиқарилишдаги акциялар эмитент давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кун ичида жойлаштириш;
ушбу чиқарилишдаги акциялар қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг тегишли савдо майдончаларида битим тузиш орқали қонунчиликда ва савдо қоидаларида ўрнатилган тартибда жойлаштириш.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришга андеррайтерларни жалб қилиш кўзда тутилмаган;
ушбу чиқарилишдаги акциялар 1 000 (Бир минг) сўмдан жойлаштириш;
ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ–100-сон қарори 1-иловаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 мартдаги тегишли қарорларига асосан, давлат активларини бошқариш агентлигининг худудий бошқармалари буйруқлари ва топшириш-қабул қилиш далолатномалари ҳамда қимматли қоғозларни ўтказиш топшириқномаси асосида 22 та корхоналар улушлари ҳисобига 1-иловага мувофиқ амалга оширилади ва жамият устав капитали ўртасидаги 30 324,79 сўм фарқ.
5. “Тахиаташ иссилик тармаклари” МЧЖни “Иссиқликтаъминоти” АЖ улушдор сифатида рўйхатдан ўтказиш ишлари охирига етказилсин.
6. Жамият устав капиталига берилаётган 328 840 880 000,0 сўмлик давлат активлари ва жамият устав капитали ўртасидаги 30 324,79 (ўттиз минг уч юз йигирма тўрт, етмиш тўққиз) сўм фарқ кейинги акциялар чиқарилишида давлат улушини шакллантиришда ҳисобга олиниши белгилаб қўйилсин;
ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, шу кундан эътиборан ўн кунлик муддатда акциялар учун тўлов сифатида берилган воситалар белгиланган тартибда қайтарилсин.
7. Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш Қоидалари (рўйхат рақами №2000, 30.08.2009 й.) талабларидан келиб чиққан ҳолда жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. “Иссиқликтаъминот” АЖ ижро органи раҳбари И.Х.Тураев жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, жамият веб сайтида ва корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ва фонд биржасини веб сайтига эълон қилинишини таъминласин.
9. Мазкур қарор ижросини таъминлаш “Иссиқликтаъминот” АЖ ижро органи раҳбари И.Х.Тураев зиммасига юклатилсин.