1. “Хонқа пахта тозалаш”АЖ тугатиш комиссияси таркиби қуйидаги шахслардан иборат этиб тайинлансин.
1) Искандаров Эркинбай Қадирбердиевич - “Хонқа пахта тозалаш” АЖ бош директори, тугатиш комиссияси раиси;
2)
Якубов Якуббой Шаназарович - “Хонқа пахта тозалаш” АЖ молиявий масалалар бўйича директори - бош ҳисобчи, тугатиш комиссияси аъзоси;
3) Аллаберганов Романберган Юсубович - “Хонқа пахта тозалаш” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизмати мутахассиси, тугатиш комиссияси аъзоси;
4) Уринов Хушнуд Атабаевич - “Хонқа пахта тозалаш” АЖ материал харажатлар ва иш хақи хисобчиси, тугатиш комиссияси аъзоси;
5) Уринов Фахриддин Умарович - “Хонқа пахта тозалаш” АЖ механик, тугатиш комиссияси аъзоси.
2. “Хонқа пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўз фаолиятини амалдаги қонунчиликка, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб ташкил этсин.
3. “Хонқа пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссиясини тўлиқ фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароитларни (комиссия аъзоларининг иш хақи, хизмат хоналар, компьютер, телефон, интернет, канцтовар ва бошқалар) яратиш мақсадида тугатиш комиссияси томонидан харажатлар сметаси ишлаб чиқилсин ва “Хоразмпахтасаноат ҲБ” АЖ билан келишилган ҳолда тасдиқлансин.
4. “Хонқа пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқилиши белгилансин.
5. “Хонқа пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси ушбу карор қабул қилинган кундан бошлаб ўз фаолиятини амалдаги конунчиликка, шу жумладан Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тухтатиш тартиби тўғрисида"ги Низом хамда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган талаб ва тартибдан келиб чиқиб ташкил этсин, жумладан:
-жамиятнинг тугатиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиб ва муддатларини ўз ичига олган режани тасдиқлаш;
-жамиятнинг тугатилиши ва жамият кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш;
-жамиятнинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш, шу жумладан жамият қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузиш;
-жамият ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш;
-жамият акциядор (иштирокчи) бўлган ташкилотлардаги улушларини тасдиқловчи ҳужжатларни (депо ҳисоб рақамдан кўчирма, гувоҳнома) хатлов ўтказиш санаси ҳолатига олиш;
-жамиятнинг дебиторлик қарзларини ундириш;
-Давлат солиқ хизмати органи томонидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни (тафтиш қилишни) ўтказилишини таъминлаш;
-кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек, тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузиш;
-савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулкни кредиторларга баҳолаш суммасида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилишни таклиф этиш;
-Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар-нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 100-моддасида белгиланган тартибда жамиятнинг кредиторлар билан ҳисоб-китоблардан кейин қолган мол-мулкини акциядорлар ўртасида тақсимланишини ва тугатиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларни амалга оширилишини таьминласин.