| 1 | Умумий йиғилишнинг уч кишидан иборат саноқ комиссияси таркиби ва қуйидаги аъзолари тасдиқлансин: Г.Бекназова, Д.Аллаберганова ва А.Пулатходжаева. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ ижроия органининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг 2025 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботи тасдиқлансин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ Кузатув кенгашнинг 2025 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | TEZKOR-MALAKA-NATIJA” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖда жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича ўтказган аудиторлик текшируви бўйича ҳулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича халқаро стандардларга асосан тайёрланган аудиторлик хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг 2025 йилда олган соф фойдаси қуйидагича тартибда тақсимлансин:
- Дивиденд тўловига (50%) – 283 229 700,0 сўм. Бунда ҳар бир акцияга 154,88 сўмдан дивиденд тўғри келади. Дивидендларни тўлаш амалдаги қонунчилик талабларига кўра амалга оширилади. Дивидендларни тўлаш 2025 йилнинг 18 майдан 8 июлгача амалга оширилади.
- Тўланишига ишонч бўлмаган, умидсиз дебитор қарздорликни камайтириш резерв фондига - (15%) - 86 968 910,0 сўм;
- Меҳнат жамоасини 2025 йилдаги натижаларга эришишдаги меҳнатларини тақдирлаш учун, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган холда (15%) – 84 968 910,0 сўм;
- Ижро органини тақдирлаш учун, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган холда (5%) – 28 322 970,0 сўм;
- Кейинчалик жамият устав фондига капитализация қилиш шарти билан Инновацион ривожлантириш ва жамият моддий-техник базасини ривожлантиришга (15%) - 84 968 910,0 сўм. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8 | 8.1. «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг устав капитали номинал қиймати 512 (беш юз ўн икки) сўмдан бўлган қўшимча 1 828 622 (бир миллион саккиз юз йигирма саккиз минг олти юз йигирма икки) дона оддий ҳужжатсиз акциялар чиқариш йўли билан оширилсин ва 1 872 508 928 (бир миллиард саккиз юз етмиш икки миллион беш юз саккиз минг тўққиз юз йигирма саккиз) сўмга етказилсин.
8.2. «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ томонидан умумий қиймати 936 254 464,0 (тўққиз юз ўттиз олти миллион икки юз эллик тўрт минг тўрт юз олтмиш тўрт) сўмлик, номинал қиймати 512 (беш юз ўн икки) бўлган жами 1 828 622 (бир миллион саккиз юз йигирма саккиз минг олти юз йигирма икки) дона эгасининг номи ёзилган оддий, ҳужжатсиз акциялар чиқарилсин.
8.3. «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ акциялари қўшимча чиқарилувининг қуйидаги шартлари белгилансин:
- ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): ушбу чиқарилишдаги барча акциялар эмитент акциядорлари ўртасида уларга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда 1:1 коэффициентда тақсимлаш (аввал жойлаштирилган бир дона акция учун бир дона қўшимча акция бериш) орқали қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари ташкил этилмаган (уюшмаган) бозорида ҳеч қандай фуқаролик - ҳуқуқий битимлар тузмасдан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади;
- ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: ушбу чиқарилишдаги акциялар мазкур акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан кечиктирмасдан жойлаштирилади.
Жойлаштиришнинг бошланиш санаси: акциялар чиқарилуви ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейинги 6 (олтинчи) иш куни.
Жойлаштиришнинг тугаш санаси: ушбу чиқарилишнинг сўнги акцияси жойлаштириладиган кун. Бироқ ушбу сана мазкур чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 30 кундан ошмаслиги лозим;
- ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: акцияларни жойлаштириш эмитент томонидан мустақил равишда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Мазкур чиқарилишдаги барча акциялар эмитент акциядорлари ўртасида, олдинги йилларнинг тақсимланмаган фойдасини капиталлаштириш хисобига эмитент акциядорларига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда 1:1 коэффициентда тақсимлаш (аввал жойлаштирилган бир дона акция учун бир дона қўшимча акция бериш) орқали қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари ташкил этилмаган (уюшмаган) бозорида ҳеч қандай фуқаролик - ҳуқуқий битимлар тузмасдан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади. Эмитентнинг акциядорлари орасида қўшимча акцияларини тақсимлаш ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейинги 5 (бешинчи) иш куни ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига мувофиқ амалга оширилади. Акциялар жойлаштирилиши жараёнида андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмаган;
- ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: ушбу чиқарилишдаги барча акциялар эмитентнинг барча акциядорларига, уларга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланиши сабабли имтиёзли ҳуқуқни қўллаш кўзда тутилмаган;
- ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: ушбу чиқарилишдаги акциялар барча акциядорларга номинал қийматида, яъни 512,0 (беш юз ўн икки) сўмдан жойлаштирилади;
- акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: акцияларнинг қийматини тўлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, эмитентнинг олдинги йиллар бўйича тақсимланмаган фойдасининг бир қисмини, яъни 936 254 464,0 (тўққиз юз ўттиз олти миллион икки юз эллик тўрт минг тўрт юз олтмиш тўрт) сўм миқдоридаги ўз маблағларини капиталлаштириш орқали бухгалтерия ҳисобида тегишли ёзувлар киритиш йўли билан амалга оширилади;
- ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қуйидагича амалга оширилади: Эмитент томонидан ушбу ҳолат тўғрисида қонунчиликда ўрнатилган тартибда муҳим фактлар тегишли сайтларда эълон қилинади. Шунингдек, ушбу чиқарилишдаги акциялар тўловига йўналтирилган маблағлар ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни ичида Эмитент томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобида тегишли ёзувларни киритиш орқали қайтарилади;
- эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби: Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборот ушбу чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Корпоратив ахборотнинг ягона порталида (openinfo.uz) ва жамиятнинг расмий веб сайтида эълон қилинади. Шунингдек, қарорнинг асли билан Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси 107-уйда жойлашган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” aksiyadorlik jamiyatiнинг маъмурий биносида танишиш мумкин.
8.4. Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8.5. «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ ижроия органи (С.Нурметов) амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият акциялар чиқарилиш тўғрисидаги қарорни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 9 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ Бош директори - Нурметов Санжарбек Бахтиярович билан уч йил муддатга шартнома тузилсин, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинсин, бунда шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси томонидан имзолансин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 10 | “FULL STOCK GROUP” МЧЖ томонидан тақдим этилган «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖда 2025 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 11 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ ижроия органи (С.Нурметов) 2026 йил якунига кўра ташқи аудитни ўтказиш бўйича эълонларни “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига амал қилган холда тегишли ахборот порталларига жойлаштирсин ва савдо ғолиби билан белгиланган тартибда шартнома тузган холда аудиторлик текширувини ўтказсин. Бунда, аудиторлик ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдори
13 000 000,0 сўмдан ошмаган холда белгилансин. | 100 | 1 507 539 | 0 | 0 | 0 | 0 |