1. “Тўрақўрғон пахта тозалаш” АЖни тугатиш комиссияси қуйидаги таркибда тайинлансин:
- Халимов Мирзакасим Азимович (Ўзбекистон Республикаси шахс гувохномаси-АD 0156004, Наманган ш. Давлат хизматлари марказидан 13.02.2021 йилда берилган тел-90-261-25-15) – “Тўрақўрғон пахта тозалаш” АЖни тугатиш комиссияси раиси;
- Тугунов Жонибек Оманбаевич – тугатиш комиссияси аъзоси, бош хисобчи;
- Паттаева Гулзодахон Ахатжановна – тугатиш комиссияси аъзоси, корпоратив масалалар бўйича мутахассис-0,5 ставкада.
2. Тугатиш комиссиясининг штатлар жадвали ва комиссия фаолияти учун ишлаб чиқилган харажатлар сметаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
* Жамиятни тугатиш жараёнига тасдиқланган харажатлар сметаси ижроси бўйича хисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг якуний умумий йиғилиши муҳокамасига киритилиши белгилансин.
3. “Тўрақўрғон пахта тозалаш” АЖни тугатиш комиссияси ўз фаолиятини “Ўзпахтасаноат” АЖга қарашли “Наманган минтақавий пахта терминали” МЧЖ жойлашган манзил – Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, Юқори Ровустон МФЙ, Дўстлик кўча, 207-уйда олиб боришига розилик берилсин ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этсин.