1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.08.2019 йилдаги 704-сон қарори ва қарор иловаси бўлган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан Наманган вилояти, Норин тумани, Ҳаққулобод шаҳар, Беруний кўча 1-уйда жойлашган (СТИР: 200084183) “Норин пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ихтиёрий тугатилсин.
2. Тугатиш комиссияси томонидан белгиланган муддатда кредиторлар талаблари реестри тузилсин.
3. Жамият ихтиёрий тугатилиши тўғрисида эълон қилинган кундан 2 (икки) ой муддат ўтгач Давлат солиқ хизмати томонидан ўтказилган текшириш натижалари билан бирга ижро хужжатлари реестри ва оралиқ тугатиш баланси тузилсин ҳамда тасдиқлаш учун жамият акциядорларининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритилсин;
4. Тугатилаётган “Норин пахта тозалаш” АЖ бўйича мурожаатлар жамиятни тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ой давомида Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Норин тумани, Ҳаққулобод шаҳар, Беруний кўча 1-уй (собиқ “Норин пахта тозалаш” АЖ)да қабул қилинсин.
5. Жамиятни тугатиш комиссияси штатлар жадвали ва тугатиш муддати даври учун ишлаб чиқилган харажатлар сметаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. Тугатиш комиссияси харажатлар сметаси ижроси юзасидан акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида хисобот бериши белгилансин.
6. Жамиятни тугатиш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
- Тугатиш комиссияси раиси:
Мухитдинов Нематжон Гуламджанович (Ўзбекистон Республикаси шахсни тасдиқловчи хужжат – АD 6848532, 2024 йил 17-апрель куни берилган, ЖШШИР-31806645870013, телефон-93-266-02-02);
- Тугатиш комиссияси аъзолари:
- Р.Саттаров – “Норин пахта тозалаш” АЖ Тугатиш комиссиясининг бош бухгалтери лавозимига;
- У.Санжаров – “Норин пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссиясига ҳуқуқшунос лавозимига;
- Я.Жалилов – “Норин пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссиясига механик (моддий жавобгар шахс) лавозимига.
7. Жамиятни тугатиш комиссияси ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўз фаолиятини амалдаги қонунчиликка, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига асосан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан, шунингдек низомга илова қилинган ихтиёрий тугатиш “Схема”сидан келиб чиқиб ташкил этсин.
8. Жамият тугатилаётганлиги тўғрисида корпоратив ахборотлар ягона портали openinfo.uz сайтида (муҳим факт-05) ва маҳаллий нашрларда эълон берилсин.
9. Тугатиш комиссияси жамиятнинг кредиторлар билан ҳисоб-китоблардан кейин қолган мол-мулкини Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 100-моддасида белгиланган тартибда жамият акциядорлари ўртасида тақсимланишини таъминласин.
10. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиш қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-модда 1-бандига асосан, жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунга қадар ишлаб келган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари 2025 йил 22 октябрь кунидан бекор қилинсин;
- Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимларга, Меҳнат кодексининг 165-моддасига кўра, огоҳлантириш муддати 2 ойлик компенсация пуллари билан алмаштирилсин.
11. Жамият тугатилаётганлиги сабабли Кузатув кенгаши фаолияти тўхтатилсин ва кенгаш аъзоларининг ваколатлари муддатидан олдин бекор қилинсин.
12. Жамият тугатиш комиссияси раиси Мухитдинов Неъмат Гуламджанович билан муддатли меҳнат шартномасини имзолаш ваколати “Наманганпахтасаноат” АЖни тугатиш комиссияси раиси М.Халимовга берилсин.
13. “Норин пахта тозалаш” АЖни тугатиш комиссияси раисига мазкур умумий йиғилиш давомида қабул қилинган қарорларни амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатларига риоя этган ҳолда ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.