71 203-00-50
DECISIONS TAKEN BY THE SUPREME MANAGEMENT BOARD OF THE ISSUER
Дата раскрытия: 26.05.2022   
Дата опубликования модератором*: 26.05.2022   
1.

NAME OF THE ISSUER

Full: SQB insurance sug'urta kompaniyasi aksiyadorlik jamiyati
Short: SQB insurance
Name of stock exchange ticker: No
2.

CONTACT DETAILS

Location: Город Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, проспект Мустакиллик, дом 5
Postal address: Город Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, проспект Мустакиллик, дом 5
E-mail address: info@sqbinsurance.uz
Official Website: https://psbinsurance.uz
3.

INFORMATION ABOUT ESSENTIAL FACT

Number of essential fact: 6
Name of essential fact: Decisions taken by the supreme management board of the issuer
Type of general meeting: годовое
The date of the general meeting: 24.05.2022
Date of the report of the General Meeting: 24.05.2022
Venue of the General Meeting: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ биноси.
Quorum of the general meeting: 100.00
Questions put to the vote Voting results
for againts abstentions
% Quantity (Units) % Quantity (Units) % Quantity (Units)
1 ““SQB Insurance” СК” АЖ ижро органининг 2021 йил жамият фаолиятининг натижалари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
2 Жамиятнинг 2021 йил фаолияти текшируви натижалари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини кўриб чиқиш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
3 Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик молиявий ҳисоботлари ва бухгалтерлик балансларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
4 Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
5 Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
6 ““SQB Insurance” суғурта компанияси” aкциядорлик жамияти томонидан қўшимча акциялар чиқариш тартибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
7 ““SQB Insurance” суғурта компанияси” aкциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
8 Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
9 Жамият томонидан 2021 йилда амалга оширилган инвестициялар бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
10 Жамиятнинг ички меъёрий хужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
11 Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
12 Жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
13 Жамият иштирокчиларининг 2019 йил 22 майдаги ҳаётни суғурталаш соҳасида янги суғурта компания ташкил қилиш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини бекор қилиш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
14 ““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш 100.0 38,600,000 0 0 0 0
The full wording of the resolutions adopted by the General Meeting
1 1. ““SQB Insurance” СК” АЖ Ижро органининг (А.Халиловнинг) 2021 йил жамият фаолиятининг натижалари бўйича йиллик ҳисоботи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин ҳамда жамият ижро органининг фаолият ижобий деб баҳолансин. 2. Жамият ижро органи (А.Халилов)га қуйидаги вазифалар юклатилсин: - 2022 йил учун молиявий режада белгиланган кўрсаткичдан кам бўлмаган миқдорда суғурта мукофотлари тушумининг ижросини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриш; - суғурта портфелини диверсификациялаш, жумладан қалтисликларни қайта суғурталаш орқали қайта тақсимлаш; - халқаро суғурта ва қайта суғурта компаниялари, брокерлари билан ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш; - “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ билан боғлиқ бўлмаган бошқа лойиҳалар, жумладан қайта суғурталаш, мажбурий суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари тушумини ва улушини ошириш; - жамият суғурта портфелида молиявий қалтисликлар бўйича жавобгарлиги улушини камайтириш чораларини кўриш; - жамият бизнес-жараёнларида ахборот технологияларини ривожлантириш ва банк мобил иловаси орқали суғурта маҳсулотларининг кросс-сотувини кенг йўлга қўйиш; - халқаро рейтинг агентликлари томонидан жамиятга халқаро рейтинг олиш имкониятларини ўрганиш ҳамда уларнинг хизмат нархлари бўйича тижорат таклифларини кўриб чиқиш учун жамият Кузатув кенгашига такдим қилиш; - 2022 йил учун белгиланган соф фойда режа кўрсаткичининг ижросини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш.
2 1. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти текшируви бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи 2-иловага мувофиқ қабул қилинсин. 2. Ижро органи (А.Халилов)га жамият Тафтиш комиссияси томонидан берилган тавсияларни маълумот ва ижро учун қабул қилиш ҳамда жамият фаолиятига ўрнатилган тартибда жорий қилиш вазифаси юклатилсин.
3 1. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари бўйича аудиторлик текшируви якунига кўра, “NAZORAT-AUDIT” аудиторлик ташкилоти томонидан тақдим қилинган ижобий хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. 2. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича: - бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) асосида тузилган йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи 3-иловага мувофиқ, - молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲҲС) асосида тузилган молиявий ҳисоботлари 4-иловага мувофиқ қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
4 1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги №06/04-01-01-37/974-сонли хати ҳамда Кузатув кенгашининг соф фойдани тақсимлаш юзасидан таклифи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият бизнес режа кўрсаткичларининг бажариш юзасидан амалга оширилган ишлари, кўрилган масалалари маълумот учун қабул қилинсин. 3. ““SQB Insurance” СК” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича олган 8 580 800 825,05 (саккиз миллиард беш юз саксон миллион саккиз юз минг саккиз юз йигирма беш) сўм 05 тийин ва аввал даврнинг тақсимланмаган фойдаси 36 582 997,12 (ўттиз олти миллион беш юз саксон икки минг тўққиз юз тўқсон етти) сўм 12 тийин қуйидагича тақсимлансин: - жамият Уставининг 9.4-бандига мувофиқ, 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойданинг 5% (беш фоизи) - 429 040 041,25 (тўрт юз йигирма тўққиз миллион қирқ минг қирқ бир) сўм 25 тийинни жамиятнинг заҳира фондини шакллантиришга йўналтириш; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли қарори ижроси, капиталлашув даражасини ошириш, жамият тўлов қобилиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда қайта суғурталаш фаолияти билан шуғулланиш имкониятига эга бўлиш мақсадида, соф фойданинг бир қисми 7 265 000 000 (етти миллиард икки юз олтмиш беш миллион) сўмни, дивиденддан 5% миқдорида даромад солиғини ҳисобга олган ҳолда Устав капиталини оширишга (капитализацияга) йўналтирилсин. Бунда, соф фойдадан 363 250 000 (уч юз олтмиш уч миллион икки юз эллик минг) сўм амалдаги қонунчиликка мувофиқ дивиденд солиғини тўлашга ва 6 901 750 000 (олти миллиард тўққиз юз бир миллион етти юз эллик минг) сўмни қўшимча акциялар чиқариб, Ягона акциядор - “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга ёпиқ обунада 100% жойлаштириш, қўшимча акциялар ҳақи сифатида қабул қилган ҳолда Жамият Устав капиталини оширишга (капитализацияга) йўналтирилсин; - тақсимланмаган соф фойданинг бир қисми 215 000 000 (икки юз ўн беш миллион) сўмни, дивиденддан 5% миқдорида даромад солиғини ҳисобга олган ҳолда Ягона акциядорга пул кўринишида дивиденд тўлашга йўналтирилсин. Бунда, соф фойдадан 10 750 000 (ўн миллион етти юз эллик минг) сўм амалдаги қонунчиликка мувофиқ дивиденд солиғини тўлашга ва 204 250 000 (икки юз тўрт миллион икки юз эллик минг) сўм миқдорида Ягона акциядор – “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга пул шаклида дивиденд тўлашга йўналтирилсин. Дивиденд тўлови пул маблағлари кўринишида мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида амалга оширилсин. - жамият Уставининг 12.19-бандига, “““SQB Insurance” СК” АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга кўра, соф фойдадан 45 000 000 (қирқ беш миллион) сўмни 5-иловага мувофиқ, Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўналтирилсин; - “““SQB Insurance” СК” АЖ бошқарув органлари, тафтиш комиссия ва ички аудит хизмати ходимларига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомга кўра, соф фойдадан 12 150 000 (ўн икки миллион бир юз эллик минг) сўмни 6-иловага мувофиқ, Тафтиш комиссия аъзоларини рағбатлантиришга йўналтирилсин; - жамият ходимларини моддий, маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, соф фойданинг 650 000 000 (олти юз эллик миллон) сўм миқдорини жамият ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин. Бунда мазкур маблағнинг беш фоизи миқдорида жамият Бош директорини рағбатлантиришга ва қолган маблағлар жамиятда 2021 йил давомида ишлаган ҳамда ҳозирги вақтда жамиятда меҳнат фаолиятини давом эттираётган ходимлар ўртасида 2021 йил давомида ҳисобланган ойлик маоши (лавозим маоши ва устма ҳақи) миқдорини коэффициентга кўпайтириш орқали ҳисоблаб рағбатлантиришга йўналтирилсин. - қолган 1 193 780,92 (бир миллион бир юз тўқсон уч минг етти юз саксон) сўм 92 тийинни жамият томонидан кейинги қарор қабул қилингунга қадар, тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилсин.
5 1. ““SQB Insurance” sug’urta kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг Устави 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Жамият ижроия органига, жамият уставини амалдаги конунчиликка биноан давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
6 1. ““SQB Insurance” суғурта компанияси” aкциядорлик жамияти томонидан умумий қиймати 6 901 750 000 (олти миллиард тўққиз юз бир миллион етти юз эллик минг) сўмлик номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 6 901 750 (олти миллион тўққиз бир минг етти юз эллик) дона қўшимча оддий акциялар чиқарилсин ҳамда қуйидаги тартиб ва шартларда жойлаштирилсин: - ушбу чиқарилишдаги акциялар ““SQB Insurance” суғурта компанияси” aкциядорлик жамиятининг ягона акциядори “O’zbekiston sanoat-qurilish banki” акиядорлик тижорат банкига ёпиқ обуна усулида тўлиқ 100% жойлаштирилади; - мазкур чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, 30 (ўттиз) кун ичида жойлаштирилади. - жойлаштиришни бошланиш санаси: мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кун. - жойлаштиришни тугаш санаси: ушбу чиқарилишнинг охирги акцияси жойлаштирилган кун ҳисобланиб, ушбу сана акцияларни жойлаштиришни бошланиш санасидан бошлаб, 30 (ўттиз) кундан ошмаслиги лозим. - ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: ““SQB Insurance” суғурта компанияси” aкциядорлик жамиятининг ягона акциядори - “O’zbekiston sanoat-qurilish banki” акиядорлик тижорат банкига ёпиқ обуна усулида тўлиқ жойлаштирилади. Акцияларни жойлаштиришда ҳеч қандай фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилмаган ҳолда биржадан ташқари уюшмаган бозорда амалга оширилади. Бунда андеррайтерларни жалб қилиш кўзда тутилмаган. - ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: акциялар номинал қийматида жойлаштирилади. - акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўлов жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олган соф фойдасининг бир қисми ҳисобидан бухгалтерлик балансида тегишли ўтказмалар орқали амалга оширилади. - ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда тўлов сифатида қабул қилинган тўлов воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерлик балансида тегишли ўтказмалар орқали 10 (ўн) кун ичида қайтарилади.
7 1. Жамиятнинг қўшимча акция чиқариш ва жойлаштириш шартларини инобатга олган ҳолда, ““SQB Insurance” sug’urta kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг қўшимча акцияларини чиқарилиши тўғрисидаги Қарори 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Жамият Бош директори А.Халилов зиммасига ““SQB Insurance” sug’urta kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг қўшимча акцияларини чиқарилишини белгиланган тартибда ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказишни таъминлаш юклатилсин.
8 1. “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ, жамият томонидан 2022 йил учун халқаро аудит стандартлари асосида аудиторлик текширувини ўтказиш юзасидан аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича ўтказилган танлов маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамиятнинг 2022 йил бўйича молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартлари асосида аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича «MASLAXAT AUDIT-М» аудиторлик ташкилоти танлансин ҳамда унинг аудиторлик хизматига тўланадиган ҳақ миқдорининг юқори чегараси 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм деб белгилансин ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ шартнома тузилсин. 3. Ижро органига (А.Халиловга) ““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ўтказиш бўйича зарур шароитларни яратиш вазифаси юклатилсин.
9 1. Жамиятнинг 2021 йил инвестиция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи 9-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ижро органнига (А.Халиловга) жамият томонидан амалга оширилаётган инвестиция фаолиятини 2022 йил учун жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Инвестиция сиёсатига мувофиқ амалга ошириш ҳамда инвестиция фаолиятидан белгиланган даромадларни таъминлаш вазифаси юклатилсин.
10 1. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маълумот учун қабул қилинсин. 2. ““SQB Insurance” sug’urta kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг қуйидаги ички меъёрий хужжатларига иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. - “““SQB Insurance” sug’urta kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низоми 10-иловага мувофиқ; - “““SQB Insurance” sug’urta kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati Ижроия органи тўғрисида”ги Низоми 11-иловага мувофиқ; - “““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Акциядорларининг Умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низоми 12-иловага мувофиқ; - “““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг Ички назорат тўғрисида”ги Низоми 13-иловага мувофиқ; - “““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Манфаатлар тўқнашувида ҳаракатлар тартиби тўғрисида”ги Низоми 14-иловага мувофиқ; - “““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги Низоми 15-иловага мувофиқ; - “““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг Ахборот сиёсати тўғрисида”ги Низоми 16-иловага мувофиқ.
11 1. ““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши аъзолари 17-иловага мувофиқ уч йил муддатга қайта сайлансин. 2. ““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг мазкур таркиби жамиятнинг Ягона акциядори томонидан Кузатув кенгашининг янги таркиби сайлангунга қадар ўз фаолиятини юритиши белгилансин.
12 1. ““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти ижроия органи - Бош директори Халилов Абдулазиз Абдушукурович билан тузилган меҳнат шартномаси уч йил муддатга узайтирилсин ҳамда меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритилсин. 2. А.Халилов ““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти ижроия органи функцияларини жамият Устави, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва жамиятнинг ички норматив хужжатларига мувофиқ амалга оширсин.
13 1. Суғурта бозорининг ҳолати юзасидан А.Халиловнинг берган маълумотлари маълумот сифатида қабул қилинсин. 2. Жамият иштирокчиларининг 2019 йил 22 майдаги Умумий йиғилишининг 10,0 млрд. сўм Устав капитали билан “SQB LIFE Insurance” МЧЖ шаклидаги Ҳаётни суғурталаш соҳасида фаолият юритадиган суғурта компаниясини очиш юзасидан қабул қилган қарори ва унга тегишли бошқа қарор қисмлари бекор қилинсин.
14 .““SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти томонидан Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбурияти олинсин. 2. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш тўғрисида хабар бериш шакли 18-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган тартибда эълон қилинсин.
Начисленные и выплаченные вознаграждения и (или) компенсации в пользу членов исполнительного органа, наблюдательного совета и ревизионной комиссии эмитента:***
Full name Наименование органа эмитента, членом которого является лицо Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) Начисленная сумма (сум) Период, за который начислены средства Документ, в котором предусмотрена выплата
1 Аннакличев Сахи Сапармухамедович Кузатув кенгаши рағбатлантириш 3 837 209,30 2021 ягона акциядор қарори
2 Эргашев Анвар Абдумажитович Кузатув кенгаши рағбатлантириш 3 837 209,30 2021 ягона акциядор қарори
3 Шерматов Мансур Нигматович Кузатув кенгаши рағбатлантириш 9 418 604,65 2021 ягона акциядор қарори
4 Муллажанов Бобур Кодирович Кузатув кенгаши рағбатлантириш 9 418 604,65 2021 ягона акциядор қарори
5 Хусанов Нурбек Эргашевич Кузатув кенгаши рағбатлантириш 3 837 209,30 2021 ягона акциядор қарори
6 З.Усманов Кузатув кенгаши рағбатлантириш 4 534 883,72 2021 ягона акциядор қарори
7 Ш.Машарипов Кузатув кенгаши рағбатлантириш 5 581 395,35 2021 ягона акциядор қарори
8 Ю.Юсупов Кузатув кенгаши рағбатлантириш 3 488 372,09 2021 ягона акциядор қарори
9 Ж.Агзамов Кузатув кенгаши рағбатлантириш 1 046 511,63 2021 ягона акциядор қарори
10 К. Каримов Тафтиш комиссияси рағбатлантириш 4 050 000,00 2021 ягона акциядор қарори
11 Л. Байманова Тафтиш комиссияси рағбатлантириш 4 050 000,00 2021 ягона акциядор қарори
12 Т. Икрамов Тафтиш комиссияси рағбатлантириш 4 050 000,00 2021 ягона акциядор қарори
13 А.Халилов Бош директор рағбатлантириш 32 500 000 2021 ягона акциядор қарори
The list of members of the Supervisory Board.
Information about the candidates Quantity (Units)
Full name job place their shares
Quantity (Units) type
1 Аннакличев Сахи Сапармухамедович “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув Раиси 0 38,600,000
2 Эргашев Анвар Абдумажитович “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув Раиси ўринбосари 0 38,600,000
3 Шерматов Мансур Нигматович “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кредит бош директори 0 38,600,000
4 Муллажанов Бобур Кодирович “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кредитларни маъқуллаш департаменти директори 0 38,600,000
5 Хусанов Нурбек Эргашевич “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Корпоратив бизнес департаменти директори в.б. 0 38,600,000
Name of the head of the Executive Body: Халилов А.А.
Full name of Chief Accountant: Есенкулова К.К.
Full name of authorized person who posted the information on the website: Бобомуродов Ш.Т.
Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   93    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263