4 | Terms of issue and placement of securities in accordance with the decision to issue securities |
тип акций выпуска | корпоратив облигация |
количество акций выпуска | 50000 |
номинальная стоимость акции выпуска, сум | 1000000 |
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум | 50000000000 |
права, предоставляемые каждой акцией выпуска | Мазкур чиқарилишдаги ҳар бир корпоратив облигация ўз эгаларига қуйидаги ҳуқуқлар беради:
- Мазкур чиқарилишдаги ҳар бир корпоратив облигация ўз эгаларига бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради. Корпоратив облигация эгалари эмитентдан мазкур чиқарилишдаги назарда тутилган муддатда корпоратив облигациянинг номинал қийматини ва облигациянинг номинал қийматидан белгиланган фоизни олиш;
- Облигация эгалари қимматли қоғозлар бозоридаги ўз таваккалчиликларини суғурта қилдириш;
- депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
- «O’zagrolizing» AJ қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда корпоратив облигация эгалари корпоратив облигацияларни муддатидан олдин сўндиришни талаб этиш;
- «O’zagrolizing» AJ нинг корпоратив облигациялари чиқарилиши амалга ошмаган ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, корпоратив облигация эгалари эмитентдан корпоратив облигациянинг номинал қиймати ва у бўйича мазкур чиқарилишдаги белгиланган тартибда ҳисобланган фоизни талаб қилиш;
- Иккиламчи фонд бозорининг мазкур корпоратив облигацияга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан нархда ўзига тегишли корпоратив облигацияларни исталган вақтда учинчи шахсга сотиш ва қайта сотиб олиш, ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа йўллар билан бошқа шахсга бериш;
- «O’zagrolizing» AJ фаолиятини тугатиш даврида кредиторлар талаблари қондирилганидан сўнг, сўндирилмаган корпоратив облигациялар бўйича белгиланган мажбуриятларни бажарилмаган қисмига тенг, унинг тақсимланаётган активларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда олиш;
- Жамиятнинг ўз капитали миқдори камайганида ёки унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганида, жамият томонидан облигацияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш;
- Облигациялар бўйича эмитент томонидан тўлов мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда ушбу масала юзасидан давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколат берилган органда, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга;
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга. |
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещение | Мазкур чиқарилишдаги корпоратив облигациялар сони чекланмаган инвесторлар орасида оммавий усулда (очиқ обуна йўли билан) жойлаштирилади. |
дата начала размещения акций | мазкур облигацияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларига эълон қилинган санадан кейинги ўн бешинчи кун. Агар облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси жамият ҳисоб-китоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, бу ҳолда облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси ушбу кунлардан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади. |
дата окончания размещения акций | ушбу чиқарилишнинг охириги облигациялар жойлаштирилган куни ҳисобланиб ушбу сана мазкур чиқариш давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим. |
порядок размещения акции | Ушбу облигациялар қимматли қоғозларнинг уюшган биржа савдолари орқали юридик ва жисмоний шахслар ўртасида оммавий усулда жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. |
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпуска | Ушбу чиқарилишдаги бир дона облигацияларнинг қимматли қоғозларнинг уюшган биржа бозорларидаги бошланғич чиқариш нархи 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади. |
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акций | Облигациялар тўлов усули нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали пул ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади. |
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятия | Кузатув кенгашининг 2022 йил 23 июндаги қарори |
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акций | Ушбу чиқарилишдаги облигацияларни сотиб олинишига чекловлар кўзда тутилмаган. |
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциям | Инвестор томонидан сотиб олинган жамият облигацияларига ҳисобланган фоизли даромадлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Солиқ Кодексига мувофиқ, фоизли даромадларга белгиланган солиқ ставкаларига асосан даромад солиғига тортилади.
Жамият облигация эгаларига, облигациялар бўйича ҳисобланган фоизли даромадларини амалдаги солиқ ставкаларига мувофиқ ҳисоблаб, солиқ тўловини чегирган ҳолда тўловлар амалга оширади.
Облигация эгасига даромад солиғи тўлаш бўйича имтиёзлар (даромад солиғини тўлашдан озод этиш киритилган ҳолда) қўлланилган тақдирда, бундай облигация эгаси жамиятни олдиндан солиқ имтиёзи мавжудлиги юзасидан хабардор этиши шарт. |
цель выпуска акций | Жамият устави ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлар қишлоқ хўжалиги техникасига муҳтож бўлган юридик ва жисмоний шахсларга лизинг беришга йўналтирилади. |
условия предстоящего выпуска облигаций в обращение | Облигациялар муомаласи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганидан ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ҳисобга қўйилганидан сўнг амалга оширилади. Облигациялар эмитентга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисидаги депо ҳисоб рақамига кўчирилади.
Мазкур чиқарилишдаги облигацияларнинг муомала муддати ушбу чиқарилишдаги облигацияларни жойлаштириш бошланиш санасидан бошлаб 546 (беш юз қирқ олти) кун.
Муомала муддати фоизларни тўлаш мақсадида ҳар бири 91 кундан иборат бўлган
6 та оралиқ даврларга бўлинган. |
в случае оплаты ценных бумаг не денежными средствами указать перечень имущества, которыми могут оплачиваться ценные бумаги | Облигациялар тўлов усули нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали пул ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
Облигациялар бўйича пулсиз воситалар билан тўловлар кўзда тутилмаган. |
доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска) | Облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги маълумот белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек корпоратив маълумотларнинг ягона портали, фонд биржасининг расмий вэб-сайтида ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади |
порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимся | Облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги маълумот белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек корпоратив маълумотларнинг ягона портали, фонд биржасининг расмий вэб-сайтида ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади
Облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган сана ҳолатига шакллантирилган корпоратив облигациялар эгаларининг реестри асосида, облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун мобайнида реестрда қайд этилган шахсларга облигацияларнинг номинал қиймати ва уларга ҳисобланган фоиз даромадлари тўлаб берилади.
Тўловларни амалга ошириш мақсадида ажратилган кунлар учун фоизлар тўланмайди.
Облигацияларнинг чиқарилиши амалга ошмаган деб топилганлиги юзасидан олинган реестрда облигация эгасининг банк реквизитлари тўлиқ ва/ёки ахборот аниқ бўлмаслиги (ҳисоб рақами, банк коди ва бошқалар) сабабли облигациянинг номинал қиймати ва унинг бўйича ҳисобланган фоиз даромадларининг тўлови кечиктирилиши, шунингдек бундай кечиктиришнинг оқибатлари юзасидан «O'zagrolizing» AJ жавобгар бўлмайди.
Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун облигациялар эгалари ўзларининг банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда жамиятга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар. |
порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельности | Жамият облигациялари ҳуқуқларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва Инвестиция воситачилари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда юритилади.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси тўғрисида маълумотлар:
- Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат корхонаси;
- Ташкилий ҳуқуқий шакли: Давлат корхонаси;
- Жойлашган ери ва почта манзили: 100170, Тошкент шаҳри, М.Улугбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
- Алоқа телефонлар: +998 71 267-37-42, +998 71 267-35-92
- Факс: +998 71 267-37-42
- Электрон почта: info@deponet.uz
- Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига асосан юритади.
Мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилган облигацияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси сифатида “SQB Securities” масъулияти чекланган жамияти билан хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Инвестиция воситачиси “SQB Securities” МЧЖ тўғрисида маълумотлар:
- Тўлиқ номи: “SQB Securities” масъулияти чекланган жамияти.
- Ташкилий ҳуқуқий шакли: МЧЖ.
- Жойлашган ери ва почта манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 3-уй.
- Алоқа телефони: +998 71 244-55-15, +998 97 134-12-77.
- Электрон почта: info@sqbs.uz
- “SQB Securities” МЧЖ ўз фаолиятини Инвестиция воситачиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорларини ривожлантириш Агентлиги томонидан 2020 йил 28 февралда берилган 1388-сонли лицензияга асосан юритади. |
приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумаги | Облигациялар муомаласи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганидан ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ҳисобга қўйилганидан сўнг амалга оширилади. Облигациялар эмитентга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисидаги депо ҳисоб рақамига кўчирилади.
Мазкур чиқарилишдаги облигацияларнинг муомала муддати ушбу чиқарилишдаги облигацияларни жойлаштириш бошланиш санасидан бошлаб 546 (беш юз қирқ олти) кун.
Муомала муддати фоизларни тўлаш мақсадида ҳар бири 91 кундан иборат бўлган
6 та оралиқ даврларга бўлинган.
Облигациялар муомаласи олди-сотди битимларини тузиш, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгасининг ўзгаришига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар билан амалга оширилади.
Облигациялар биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлиши мумкин. Облигацияларга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Облигация билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу облигацияга бўлган ҳуқуқлар ўтган кундан эътиборан олувчига ўтади. |
данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах) | Мазкур облигацияларни жойлаштириш жараёни “SQB Securities” МЧЖ билан тузилган андеррайтерлик шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Андеррайтер тўғрисида маълумотлар:
- Тўлиқ номи: “SQB Securities” масъулияти чекланган жамияти.
- Ташкилий ҳуқуқий шакли: масъулияти чекланган жамият.
- Жойлашган ери ва почта манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 3-уй.
- Алоқа телефони: +998 71 244-55-15, +998 97 134-12-77.
- Электрон почта: info@sqbs.uz
- “SQB Securities” МЧЖ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорларини ривожлантириш Агентлиги томонидан 2020 йил 28 февралда берилган 1388-сонли лицензияга асосан Инвестиция воситачиси сифатида юритади.
- Жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тузилган шартномаси санаси ва рақами: 19.10.2021 йил кунги №1/ККУ-сонли.
- Шартнома шарти: кафолатланган жойлаштириш мажбуриятисиз қимматли қоғозларини чиқарилишини ташкиллаштириш.
- Шартнома муддати: мазкур облигациялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йил давомида. |
информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены усл | Мазкур облигацияларни чиқарилиши тўғрисидаги Эмиссия рисоласининг асли нусхалари билан Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 42-А уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида, хафтанинг иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача бўлган вақт давомида танишиш мумкин.
Шунингдек облигацияларни чиқарилиши тўғрисидаги Эмиссия рисоласининг нусхалари билан:
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг корпоратив ахборотлар ягона портали (www.openinfo.uz);
- Республика фонд биржасининг расмий веб-сайти (www.uzse.uz);
- жамиятнинг расмий веб-сайти (www.uzal.uz) орқали танишиш мумкин. |
основные места продажи ценных бумаг | Ушбу чиқарилишдаги облигациялар “Тошкент” Республика фонд биржасида биржа қоидаларига асосан битимлар тузиш йўли билан жойлаштирилади. |
информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумаг | “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти
100170, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси,107-уй. www.uzse.uz, |