+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
PROSPECTUS
Дата раскрытия: 27.07.2022   
Дата опубликования модератором*: 02.08.2022   
1 NAME OF THE ISSUER:
Full “IMKON FINANS mikromoliya tashkiloti” aksiyadorlik jamiyati
Short: “IMKON FINANS mikromoliya tashkiloti” AJ
Name of stock exchange ticker: мувжуд эмас
2 CORPORATE NEWS
Location: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 44-А
Postal address: 170100, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 44-А
E-mail address: info@imkonfinans.uz
Official Website: www.imkonfinans.uz
3Additional organization information
уполномоченный государственный регистрирующий орган выпуска ценных бумагЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
регистрационный номерB0341-2
дата государственной регистрации выпуска ценных бумаг25.07.2022
основные направления деятельности и виды производимой продукции (услуг)Жамиятнинг асосий фаолият тури микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат. Ўз фаолият мақсадига эришиш учун жамият қуйидаги микромолиявий хизматларни амалга оширади: - микрокредитлар ёки микроқарзлар бериш; - қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш (факторинг); - жамият лизинг берувчи сифатида иштирок этадиган микролизинг бериш (молиявий ижара); - қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги микромолиявий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан истеъмол кредитлари бериш; - корпоратив облигацияларни чиқариш ва уларни инвесторлар ўртасида жойлаштириш; - банклар, суғурта компаниялари ва бошқа молия ташкилотларнинг агенти сифатида агентлик хизматларини фақат нақдсиз шаклда кўрсатиш ва агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисида ахборотларни ошкор қилиш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари нормаларини бажариш шарти билан қатнашиш; - макропруденциал назорат доирасида белгиланган нормаларга риоя қилинишини таъминлайдиган ҳажмларда кредитларни (қарзларни) жалб қилиш; - чакана хизматлар, шу жумладан нақдсиз шаклда кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар марказларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилган ҳолда очиш; - жамият микрокредитлар, микроқарзлар, микролизинг бериш ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш мумкин.
наличие у эмитента независимой рейтинговой оценки. Привести его короткое описаниеЖамиятга “Ahbor-Reyting” МЧЖ рейтинг агентлиги томонидан қуйидаги рейтинг баҳолар берилган: * 2022 йил март ойи холатига: uzA (барқарор); * 2020 йил ноябрь ойи холатига: uzА (барқарор); * 2019 йил март ойи холатига: uzB++ (барқарор).
4Terms of issue and placement of securities in accordance with the decision to issue securities
тип акций выпускаЭгасининг номи ёзилган, фоизли корпоратив облигацияла
количество акций выпуска3 000 (уч минг) дона
номинальная стоимость акции выпуска, сум1 000 000 (бир миллион) сўм
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум3 000 000 000 (уч миллиард) сўм
права, предоставляемые каждой акцией выпускаУшбу чиқарилишдаги ҳар бир облигация ўз эгасига тенг ҳуқуқларни беради. Облигация эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга: - белгиланган муддатда сўндирилётган облигациялар бўйича облигацияларнинг номинал қийматини ва купон даромадини фоизлар кўринишида олиш; - облигация эгалари қимматли қоғозлар бозоридаги ўз таваккалчиликларини суғурта қилдириш; - депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш; - «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ устав капитали миқдори камайтирилганда ва/ёки «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ қайта ташкил этилган тақдирда облигациялар эгаси, облигациялар бўйича мажбуриятларнинг бекор қилинишини ёки муддатидан олдин бажарилишини ҳамда етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга; - амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ облигациялар эгаларига киритилган маблағларни, шунингдек, тўланиши лозим бўлган фоизларни (ҳақиқий муомала даври учун) қайтариш мажбуриятини олади (облигациялар чиқарилиши ҳақиқий эмас деб топилган оралиқ даврга); - облигациялар эгаси ўз облигацияларини эркин сотиш ва бошқача тарзда бегоналаштириш ҳуқуқига эга; - эмитентдан облигациялар чиқариш шартларига риоя қилишнинг иложи йўқлиги тўғрисида инвесторларни дарҳол ёзма равишда хабардор қилишни талаб қилиш; - эмитентнинг облигациялар эгалари олдидаги мажбуриятларини бажариши ва ушбу мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш; - мазкур эмиссия рисоласида белгиланган вазифаларни бажариш муносабати билан давлат органлари ва судларда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш; - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга оширишга.
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещениеМазкур чиқарилишдаги корпоратив облигациялар сони чекланмаган инвесторлар ўртасида очиқ обуна усулида жойлаштирилади
дата начала размещения акцийМазкур облигацияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларига эълон қилинган санадан кейинги ўн бешинчи кун. Агар облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси жамият ҳисоб-китоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, бу ҳолда облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси ушбу кунлардан кейинги биринчи иш кунида бошланади. Жамият Корпоратив ахборотнинг ягона порталига (www.openinfo.uz) ва жамиятнинг расмий веб-сайтига (www.imkonfinans.uz) Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни 44-модда олтинчи қисмининг “б” кичик бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ облигациялар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот ошкор қилади.
дата окончания размещения акцийМазкур чиқарилишнинг сўнгги облигация жойлаштирилган кун. Бироқ облигацияларни жойлаштиришни якунланиш санаси, мазкур чиқарилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим.
порядок размещения акцииУшбу чиқарилишдаги облигациялар очиқ обуна усулида сони чекланмаган инвесторлар ўртасида ташкил этилган қимматли қоғозлар савдо ташкилотчиси (“ELSIS-SAVDO” акциядорлик жамияти) орқали жойлаштирилиши амалга оширилади. Бунда облигацияларни жойлаштириш бўйича битимлар ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Жамият томонидан ушбу чиқарилишдаги облигацияларни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи “HBCapital” Масъулияти чекланган жамияти инвестиция воситачиси - қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчини (андеррайтер) жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпускаУшбу чиқарилишдаги бир дона облигацияларнинг ташкил этилган қимматли қоғозлар савдо бозорларидаги бошланғич чиқариш нархи 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади. Облигацияларнинг жойлаштириш нархи номинал қийматидан паст бўлмаган нархларда сони чекланмаган инвесторлар ўртасида оммавий усулда (очиқ обуна йўли билан) жойлаштирилади.
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акцийОблигациялар учун тўлов нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали пул ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади. Облигациялар бўйича пулсиз воситалар билан тўловлар кўзда тутилмаган. Пул маблағлари жамиятининг қуйидаги банк ҳисоб рақамига қабул қилинади: - ҳисоб рақами: 2021 6000 7049 3475 9001; - банк номи: “Алокабанк” АТБ Андижон вилоят филиали; - банк коди: 00401; - банк манзили: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Пахтакор кўчаси, 12-уй.
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятияОблигацияларнинг ушбу чиқарилиши бўйича қарор «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» AЖ Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган (Кузатув кенгашининг 2022 йил 30 июндаги 10-сонли баённомаси) қарори.
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акцийЖамият уставида ва ушбу облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорида облигацияларни олинишига нисбатан чеклашлар мавжуд эмас. Мазкур чиқарилишдаги облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ сони чекланмаган инвесторлар орасида рекламадан фойдаланган ҳолда жойлаштириш, шу жумладан облигацияларни оммавий таклиф этиш орқали очиқ обуна усулида жойлаштирилади.
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциямИнвестор томонидан сотиб олинган облигациялар бўйича олинган даромадларни солиққа тортиш купонларни тўлаш санасидаги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Солиқ Кодексида белгиланган солиқ ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
цель выпуска акцийЖамият устави ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган пул маблағларидан микрокредит олишга эхтиёжи мавжуд юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаш мақсадида фойдаланилади.
условия предстоящего выпуска облигаций в обращениеОблигацияларнинг муомаласи уларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган, облигацияларнинг эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар орқали амалга оширилади. Облигациялар ташкил этилган қимматли қоғозлар савдолари орқали инвесторлар ўртасида муомалага киритилади. Ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларида облигациялар бўйича олди-сотди битимлари қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг коидаларига асосан, мазкур кимматли коғозларга мавжуд бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, амалга оширилади. Облигацияларга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Облигация билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу облигацияга бўлган ҳуқуқлар ўтган кундан эътиборан олувчига ўтади. Облигацияларнинг муомала муддати – облигациялар жойлаштирилиши бошланган санадан бошлаб 1 080 (Бир минг саксон) кун. Мазкур муддат фоизларни тўлаш мақсадида ҳар бир 30 кунга тенг бўлган 36 та оралиқ даврларга бўлинган. Облигациялар муомаласининг бошланиш санаси - жойлаштириш тугаган кундан кейинги кун, шунингдек, ушбу облигациялар муомаласи бошланган кун ҳисобланади. Облигациялар муомаласининг тугаш санаси - ушбу чиқарилишдаги облигациялар муомаласи бошланган кундан бошлаб 1081 (Бир минг саксон бир) кунга ўтган кун.
в случае оплаты ценных бумаг не денежными средствами указать перечень имущества, которыми могут оплачиваться ценные бумагиОблигациялар бўйича пулсиз воситалар билан тўловлар кўзда тутилмаган.
доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска)-
порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимсяУшбу чиқарилган облигациялар чиқарилиши ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, эмитент амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ҳолат тўғрисида расмий хабар эълон қилади, шунингдек қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсидан амалга ошмаган деб топилган санага облигациялар эгалари рўйхатини сўрайди. Ушбу чиқарилган облигациялар амалга ошмаган деб топилган пайтдан эътиборан эмитент ушбу қарор асосида чиқарилган облигациялар бўйича фоизларни ҳисоблашни тўхтатади. Эмитент ушбу чиқарилишдаги барча облигация эгаларига амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда облигациялар учун тўлов сифатида олинган пул маблағларни, шунингдек тўланиши лозим бўлган фоизларни (облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган оралиқ даврга), ушбу облигациялар чиқарилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида “Бизнес-Daily Медиа” Нашриёт уйи Масъулияти чекланган жамиятга тегишли Biznes Daily «Биржа» газетасида эълон қилинади. Қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги маълумотлар Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ва Эмитентнинг расмий веб-сайтида (www.imkonfinans.uz) белгиланган тартибда жойлаштирилади.
порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельностиҚимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳақида маълумот: - тўлиқ номи: “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси; - ташкилий ҳуқуқий шакли: давлат унитар корхонаси; - жойлашган жойи: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 107-уй; - почта манзили: 100170, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 107-уй; - телефон: (71) 267-37-42. - e-mail: info@deponet.uz, - веб-сайти: www.deponet.uz. - шартнома санаси ва рақами: 19.10.2020 йил, 2227/Э-сон. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ҳақида маълумот: - тўлиқ номи: “HBCapital” Масъулияти чекланган жамияти; - ташкилий ҳуқуқий шакли: масъулияти чекланган жамияти; - жойлашган жойи: Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 53-уй; - почта манзили: 170119, Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 53-уй; - телефон: (74) 234-35-39. - e-mail: info@hbcapital.uz, - веб-сайти: www.hbcapital.uz. - шартнома санаси ва рақами: 20.10.2020 йил, 59-сон.
приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумагиОблигацияларга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Облигация билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу облигацияга бўлган ҳуқуқлар ўтган кундан эътиборан олувчига ўтади.
данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах)Андеррайтер тўғрисида маълумотлар: - тўлиқ номи: “HBCapital” Масъулияти чекланган жамияти; - қисқартирилган номи: “HBCapital” МЧЖ; - жойлашган жойи: Ўзбекистон Республикаси, 170119, Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 53-уй; - профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисида маълумот: инвестиция воситачиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорларини ривожлантириш Агентлиги томонидан 2020 йил 25 майда берилган 1399-сонли муддатсиз лицензия.
информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены услЖамиятнинг облигациялар эмиссия рисоласи нусхалари ва асл нусхаси билан Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси 44-а-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида, хафтанинг иш кунлари соат 900 дан 1800 гача бўлган вақт давомида танишиш мумкин. Жамият томонидан эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўловлар олинмайди ва ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ҳамда аризасиз эмиссия рисоласини танишиш учун инвесторларга тақдим этилади. Мулоқот телефони: (78) 298-12-35. Электрон почта манзили: info@imkonfinans.uz. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор этилиши шарт бўлган облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборот-маълумотлар Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ва Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 6-уйда манзил бўйича жойлашган “Бизнес-Daily Медиа” Нашриёт уйи Масъулияти чекланган жамиятга тегишли Biznes Daily «Биржа» газетасида эълон қилинади.
основные места продажи ценных бумагУшбу чиқарилишдаги облигациялар очиқ обуна усулида сони чекланмаган инвесторлар ўртасида ташкил этилган қимматли қоғозлар савдо ташкилотчиси (“ELSIS-SAVDO” акциядорлик жамияти) орқали жойлаштирилиши амалга оширилади. - тўлиқ номи: “ELSIS-SAVDO” акциядорлик жамияти биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси; - қисқартирилган номи: “ELSIS-SAVDO” АЖ; - жойлашган жойи: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миро Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй; - почта манзили: 100170, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миро Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй; - телефон рақами ва электрон почта манзили: (71) 267-52-58, info@elsissavdo.uz.
информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумагмавжуд эмас.
5Detailed analysis of risk factors by groups
факторы рискаЖамият фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар: Жамият Марказий банк томонидан берилган лицензия асосида фаолият юритади. Марказий банк хар ойда жамиятнинг иқтисодий норматив-кўрсаткичларини назорат қилиб боради. Агар жамият томонидан ушбу иқтисодий норматив-кўрсаткичлари бузган тақдирда мазкур лицензияни чақириб олиши мумкин. Жамиятнинг шуъба ташкилотлари мавжуд эмас, шунингдек учинчи шахслар бўйича мажбуриятлари мавжуд эмас. Шунингдек, жамият микрокредит ташкилоти фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарларни бахолайди, назорат қилади ва бошқаради. Тармоқ хавф-хатарлари: Жамиятнинг асосий фаолияти микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат бўлиб, қуйидагилар тармоқ хавф-хатари деб кўрсатилади: - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилган (рўйхат рақами 3205-сон) “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисида”ги низом талабига мувофиқ Микрокредит ташкилотларига белгиланган фоиз ставкасининг энг юқори (50% қилиб белгиланган) меъёрининг пасайтирилиши; - жамиятнинг таъсисчилар киритган улуши ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисоби камайиши; - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жамият устав капиталига ва бериладиган кредит фоиз ставкаларига белгиланган нормативларни оширилиши. Молиявий хавф-хатарлар: Жамият молиявий хавф-хатарлари сирасига жамият ўз мажбуриятларини қоплай олмаслиги, кредитор ва акциядорлар олдидаги мажбуриятларининг ортиши, молиявий барқарорлиги тўғрисида омма ичида салбий тасаввур юзага келиши, мижозлар сонининг камайиши, кўрсатилаётган хизмат сифатининг тушиши натижасида, жамиятда зарарлар юзага келишидан иборат. Ҳуқуқий хавф-хатарлар: Жамият ҳуқуқий хавф-хатарлари — жамият томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тузилган шартномаларга риоя қилинмаслиги, иш жараёнида ҳуқуқий хатоликларга (нотўғри юридик маслаҳат ёки ҳужжатларни нотўғри тузилиши) йўл қўйилиши, ҳуқуқ тизимидаги камчиликлари, ҳамкорлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши натижасида жамиятда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ хатарлар. Операцион хавф-хатарлар: Жамият операцион хавф-хатарлари қуйидагилар ҳисобланади: - жамият манфаатига қарши қаратилган тасодифий ёки қасддан қилинган харакатлар, шу жумладан жамиятнинг қонун талабларига ва ички меёрий талабларига риоя қилмаслиги; - жамият ташкилий тузилмаси номукамаллиги, шунингдек жамият бўлимлари ва ходимларининг вазифаларини тўғри тақсимланмаслиги; - жамиятнинг ички тизимлари, жараёнлари, ахборот технологиялари, ходимлар ҳаракатларида йўл қўйилган хатоликлар ёки ташқи табиий жараёнлар, шу жумладан табиий офатлар, натижасида жамиятда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ хатарлар. Жамият қимматли қоғозларини харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун муҳим деб билган бошқа хавф-хатарлар. Бизнесда обрў-эътиборни йўқотиш хавф-хатари – жамиятнинг молиявий барқарорлиги тўғрисида омма ичида салбий тасаввур юзага келиши сабабли, мижозлар сонининг камайиши, кўрсатилаётган хизмат сифатининг тушиши натижасида жамиятда зарарлар юзага келиши хатари. Фирибгарлик хавф-хатари- жамиятда ходимлар, мижозлар ва бошқа хамкорларнинг фирибгарлик ёки бошқа жиноий ҳатти-харакатлари оқибатида молиявий зарарлар кўриш хатари.
экономические (подверженность сферы деятельности эмитента инфляции, влияние ставки рефинансирования на формирование оборотных средств предприятия и т. д.)мавжуд эмас
конкуренции (наличие в отрасли предприятий, выпускающих аналогичную продукцию по более низким ценам)мавжуд эмас
социальные (отсутствие в данном регионе необходимых специалистов, влияние возможного сокращения численности работающих на обстановку в регионе, влияние на бюджет предприятия содержания объектов социалмавжуд эмас
технические (износ части оборудования и т. п.)мавжуд эмас
экологические (возможное закрытие предприятия из-за нарушения экологических нормативов и т. д.)мавжуд эмас

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   780    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
General Statistics
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
General Statistics
  • Total issuers
    634
    1. ➡   JSC
      612
    2. ➡   LLC
      22
  • Issuers disclosed information
    814
  • Total disclosures
    58272
  • Essential facts
    43801
  • Prospectuses
    207
  • Quarterly reports
    11834
  • Annual reports
    3417
  • Charters
    1865