4 | Terms of issue and placement of securities in accordance with the decision to issue securities |
тип акций выпуска | Ҳужжатсиз, эгасининг номи ёзилган фоизли облигациялар |
количество акций выпуска | 50 000 (эллик минг) дона. |
номинальная стоимость акции выпуска, сум | 1 000 000,0 (бир миллион) сўм. |
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум | 50 000 000 000,0 (эллик миллиард) сўм. |
права, предоставляемые каждой акцией выпуска | Мазкур чиқаришдаги ҳар бир корпоратив облигация ўз эгаларига бир хил ҳуқуқларни беради.
• Эмитентдан мазкур чиқарилишда назарда тутилган муддатда корпоратив облигациянинг номинал қийматини ва корпоратив облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор шартларига асосан белгиланган даврларда облигациянинг номинал қийматига нисбатан белгиланган фоизли даромадларни олиш;
• Банк қайта ташкил этилган тақдирда корпоратив облигацияларни муддатидан олдин сўндиришни талаб этиш;
• Банкнинг корпоратив облигациялари чиқарилиши амалга ошмаган ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра ҳақиқий эмас деб тан олинган тақдирда, Банкдан корпоратив облигациянинг номинал қийматини ва у бўйича мазкур корпоратив облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор шартларида белгиланган тартибда ҳисобланган фоизни талаб қилиш;
• Иккиламчи фонд бозорида мазкур корпоратив облигацияга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан нархда ўзига тегишли корпоратив облигацияларни облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор шартларига асосан исталган вақтда учинчи шахсга сотиш ва қайта сотиб олиш, ёки қонун ҳужжатларда белгиланган бошқа йўллар билан бошқа шахсга бериш;
• Банк тугатилаётган тақдирда сўндирилмаган корпоратив облигациялар бўйича белгиланган мажбуриятларнинг бажарилмаган қисми бўйича талабларни депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда олиш;
• Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлар. |
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещение | Мазкур чиқарилишдаги корпоратив облигациялар сони чекланмаган инвесторлар орасида оммавий усулда (очиқ обуна йўли билан) жойлаштирилади. |
дата начала размещения акций | Облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси – қимматли қоғозлар чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ва қимматли қоғозлар чиқарилишининг шартлари қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор этилганидан кундан бошлаб 15 (ўн бешинчи) кун ҳисобланади. |
дата окончания размещения акций | Облигацияларни жойлаштиришнинг тугатиш санаси – ушбу чиқарилишнинг охирги облигациялар жойлаштирилган куни ҳисобланиб, ушбу сана мазкур чиқарилиш давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим. |
порядок размещения акции | Мазкур чиқарилишдаги облигациялар “Тошкент” Республика фонд биржасида биржа қоидаларида белгиланган тартибда битимлар тузиш орқали амалга оширилади. |
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпуска | Ушбу чиқарилишдаги бир дона облигациянинг қимматли қоғозлар бирламчи биржа бозорига бошланғич чиқариш нархи 1 000 000 сўмни ташкил этади. Мазкур чиқарилишдаги облигациялар талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда бозор қийматида жойлаштирилади. |
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акций | Ушбу чиқарилишдаги облигациялар учун тўловлар ташкиллаштирилган биржа бозорида биржа қоидаларига мувофиқ тузиладиган битимлар асосида нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади. |
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятия | “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кенгаши томонидан 2019 йил 3 октябрдаги 2019/03-сон билан қабул қилинган қарорга асосан. |
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акций | Ушбу чиқарилишдаги корпоратив облигациялар сони чекланмаган инвесторлар орасида очиқ оммавий жойлаштирилади. Банк уставига кўра корпоратив облигацияларни жойлаштиришда чекловлар мавжуд эмас. |
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциям | Солиқлар Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади. |
цель выпуска акций | Банк мижозларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилган узоқ муддатли кредитлар улушини кўпайтириш учун пул маблағларини жалб этиш. |
условия предстоящего выпуска облигаций в обращение | Облигациялар муомаласи уларнинг сотиб олиш ва сотиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган, облигацияларнинг эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар орқали амалга оширилади. Облигациялар биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлиши мумкин.
Облигациялар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади. Облигацияларга доир битимлар ёзма шаклда амалга оширилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Уюшган бозорларда облигациялар бўйича олди-сотди битимлари қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг қоидаларига асосан, мазкур қимматли қоғозларга мавжуд бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, амалга оширилади.
Облигацияларга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Облигация билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу облигацияга бўлган ҳуқуқлар ўтган кундан эътиборан олувчига ўтади.
Инвестиция воситачиларида акс эттирилган облигация эгаларининг реквизитлари ҳаққонийлиги юзасидан (хизмат кўрсатувчи банк номи ва коди, ҳисоб-китоб рақамлари) «Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ жавобгар бўлмайди.
Облигацияларнинг муомала муддати – облигациялар жойлаштирилиши бошланган санадан 2 548 (икки минг беш юз қирқ саккиз) кун. Мазкур муддат фоизларни тўлаш мақсадида ҳар бири 91 кунга тенг бўлган 28 та оралиқ даврларга бўлинган. |
доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска) | Ушбу чиқарилувдаги облигациялар умумий ҳажмининг 30 фоизи жойлаштирилмаган тақдирда, облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб ҳисобланади. |
порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимся | Облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда Банк облигация эгаларига олинган облигацияларнинг номинал қиймати ҳамда облигация бўйича ҳисобланган фоиз даромадларини мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 кун ичида қайтарилади. |
порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельности | Мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилган облигацияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси сифатида “Freedom Finance” хорижий корхона масъулияти чекланган жамияти билан хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси,
107-уй, 2-қават
Тел.: (998 71) 267-37-42, (998 71) 267-35-92
Факс: (998 71) 267-37-42
Электрон почта: info@deponet.uz
Банк облигациялари ҳуқуқларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси ва Инвестиция воситачилари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда юритилади.
Мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилган облигацияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси сифатида “Freedom Finance” хорижий корхона масъулияти чекланган жамияти билан хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
“Freedom Finance” хорижий корхона масъулияти чекланган жамияти
Манзил: 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси, 107-Б
Тел: (998 78) 147-75-55
Электрон почта: ffin.uz.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан 2018 йил 22 октябрда инвестиция воситачилиги фаолиятни амалга ошириш учун берилган 1337-сонли лицензияга асосан хизмат кўрсатади. Лицензиянинг амал қилиш муддати чегараланмаган. |
приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумаги | Банк облигациялари ҳуқуқларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси ва Инвестиция воситачилари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда юритилади.
Корпоратив облигациялар инвестор номига бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳисоб рақамига 100% тўлов тушгандан сўнг амалга оширилади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур облигацияларга олувчининг ҳуқуқлари инвестор танлаган бошқа ҳуқуқлар ҳисобини юритувчи Инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. |
данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах) | Облигацияларни жойлаштириш жараёнида андеррайтерлар хизматидан фойдаланиш кўзда тутилмаган. |
информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены усл | Мазкур “Корпоратив облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор” ва "Корпоратив облигациялар эмиссия рисоласи"нинг асли билан Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уйда жойлашган Банкнинг Бош офисида, нусхалари билан эса Амалиёт бошқармаси ва барча филиалларида ҳамда банкнинг интернет-сайтида (http://www.uzpsb.uz) танишиш мумкин. |
основные места продажи ценных бумаг | Мазкур чиқарилишдаги облигациялар “Тошкент” Республика фонд биржасида биржа қоидаларида белгиланган тартибда битимлар тузиш орқали амалга оширилади. |
информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумаг | Облигациялар сотиладиган асосий жой «Тошкент» Республика фонд биржаси, Тошкент шахри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси 107-уйда жойлашган. |