4 | Terms of issue and placement of securities in accordance with the decision to issue securities |
тип акций выпуска | Эгасининг номи ёзилган оддий, ҳужжатсиз |
количество акций выпуска | 800 000 (саккиз юз минг) дона |
номинальная стоимость акции выпуска, сум | 5 000 (беш минг) сўм |
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум | 4 000 000 000 (тўрт миллиард) сўм |
права, предоставляемые каждой акцией выпуска | -оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ва банк уставига мувофиқ банкнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
- депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
- банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
-банк тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш орқали банкни бошқаришда иштирок этиш;
- банк уставига мувофиқ банкнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
- ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
- қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш, шу жумладан, бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.
Акциядорлар қонунчиликда ва банк уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга хам эга.
|
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещение | Мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилаётган акциялар очиқ обуна орқали жойлаштирилади. |
дата начала размещения акций | Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган санадан кейин 15-куни. |
дата окончания размещения акций | Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим. |
порядок размещения акции | Мазкур чиқарилиш доирасидаги акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва (ёки) уюшган биржадан ташқари бозорида инвесторлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш йўли билан жойлаштирилади. Акциялар очиқ обуна орқали жойлаштирилади. Уюшган биржадан ташқари бозордаги битимлар қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади. “Тошкент” Республика фонд биржасида амалга ошириладиган битимлар ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Акциялар банк томонидан мустақил жойлаштирилади, андеррайтерлар жалб қилинмайди. |
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпуска | Мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилган акциялар бозор нархида лекин номинал қийматидан паст бўлмаган баҳода жойлаштирилади. |
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акций | Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ҳамда эркин конвертация қилинадиган валюталарида ҳам амалга оширилади. Акциялар учун тўланадиган пул маблағлар ХАТБ “Универсал банк”нинг Амалиёт бошқармасидаги (МФО:00973), 29896000600000973023 ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ҳамда акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар қимматли қоғозларнинг биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорларининг савдо қоидаларида белгиланган тартиб ва шартларда амалга оширилади. Банкнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни жойлаштириш муддати ичида тўлиқ ҳақ тўланиши лозим. Акциялар учун тўланадиган нақд пуллар қуйидаги манзиллар орқали амалга оширилиши мумкин: Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Шохрухобод кўчаси, Тошкент шаҳар Миробод тумани Амур Темур шоҳ кўчаси 53-уй, Фарғона шахри, Ал-Фарғоний шоҳ кўчаси, 69-уй. |
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятия | Хусусий акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк” Кенгашининг 2017 йил “28” июндаги 121-сонли мажлиси қарори. |
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акций | Мазкур чиқарилиш доирасидаги акциялар бошқа банкларга жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида банкнинг шакллантирилган устав капиталининг беш фоизидан ортиғига эгалик қилинса, бу ҳақда Марказий банкка хабар берилиши лозим. Устав капиталининг йигирма фоиз ва ундан ортиқ бўлган улушига эгалик қилиш учун Марказий банкдан олдиндан розилик олиниши талаб этилади.
Марказий банкнинг розилиги олинган улуш миқдорини ошириш учун Марказий банкдан такроран олдиндан розилик олиниши лозим.
Банк акцияларини сотиб олиш учун қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олишлари шарт:
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;
Эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг эгалигида, фойдаланувида ва(ёки) тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик шахслари;
Қуйидаги шахслар банк акциядорлари бўла олмайдилар:
оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;
оффшор ҳудудларда истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса.
|
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциям | Банк акциялари бўйича ҳисобланган дивидендлар қонунчиликда белгиланган тартибда солиққа тортилади. |
цель выпуска акций | Банк устав капиталини ошириш. |
условия предстоящего выпуска облигаций в обращение | ушбу чиқарилишда облигациялар чиқарилиши кўзда тутилмаган |
в случае оплаты ценных бумаг не денежными средствами указать перечень имущества, которыми могут оплачиваться ценные бумаги | Банк акциялари учун тўлов сифатида фақат пул маблағлари қабул қилинади |
доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска) | Мазкур чиқарилишда қайд этилган акциялар ҳажмининг 30 фоизидан кам бўлган улуши жойлаштирилган тақдирда, ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинади. |
порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимся | Ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун тўланган пул маблағлари, чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида қонунчиликда белгиланган тартибда ўз эгаларига қайтариб берилади. |
порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельности | Банк акцияларини сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади. Банк акцияларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобини юритиш, хизмат кўрсатувчи Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси Давлат корхонасида вакиллик ҳисобварағини очган инвестиция воситачилари томонидан амалга оширилади. Реестрларни шакллантириш Марказий рўйхатга олувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси Давлат корхонаси томонидан амалга оширилади.
Марказий рўйхатдан ўтказувчи ҳақида маълумот:
Номи –Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси Давлат корхонаси;
Жойлашган манзили ва почта манзили – 100000, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10-уй;
Телефон – (0-371)236-14-33;
Лицензия – мавжуд эмас;
Ташкилий – ҳуқуқий шакли – Давлат корхонаси.
Банк акцияларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширадиган инвестиция воситачиси ҳақида маълумот:
Номи – «BIRINCHI BANKLARARO DEPOZITARIY» масъулияти чекланган жамияти;
Жойлашган манзили ва почта манзили – Тошкент шаҳар, Хамза тумани, Истиқбол кўчаси,
15-уй;
Телефон – (0-371)233-29-07;
Лицензия - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 2003 йил 10 ноябрда берилган 739 – рақамли лицензия;
Амал қилиш муддати – Чекланмаган;
Ташкилий – ҳуқуқий шакли – Масъулияти чекланган жамият.
Номи – «ISHONCH LTD» масъулияти чекланган жамияти;
Жойлашган манзили ва почта манзили – Фарғона шаҳар, Қомус кўчаси, 40-уй;
Телефон – (0-373)244-48-82;
Лицензия - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 2007 йил 16 июлда берилган 783 – рақамли лицензия;
Амал қилиш муддати – Чекланмаган;
Ташкилий – ҳуқуқий шакли – Масъулияти чекланган жамият.
Номи – «Hamkor Depo Invest» масъулияти чекланган жамияти;
Жойлашган манзили ва почта манзили – Андижон шаҳар, Бобур шоҳкўчаси, 53-уй;
Телефон – (0-374)227-84-61;
Лицензия - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 2013 йил 16 августда берилган 1200 – рақамли лицензия;
Амал қилиш муддати – Чекланмаган;
Ташкилий – ҳуқуқий шакли – Масъулияти чекланган жамият.
|
приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумаги | Акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни, амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда инвестиция воситачиси амалга оширилади. Акцияга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисоб варағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисоб варағидан кўчирма билан тасдиқланади. |
данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах) | Акциялар банк томонидан мустақил жойлаштирилади андеррайтерлар жалб қилинмайди. |
информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены усл | Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва мазкур чиқарилишга доир эмиссия рисоласининг асл нусхаси билан Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчасида жойлашган Хусусий акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк”ида, нусхалари билан банкнинг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 53-уйда жойлашган Тошкент филиалида ва Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний шоҳкўчаси 69-уйда жойлашган Фарғона филиалида танишиш мумкин.
Банк томонидан эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўловлар олинмайди ва ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ва аризасиз эмиссия рисоласини таништириш учун инвесторларга тақдим этилади.
Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот корпоратив маълумотлар ягона порталида (www.openinfo.uz), «Тошкент» Республика фонд биржасининг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz) ва банкнинг расмий веб-сайтида (www.universalbank.uz) эълон қилинади.
|
основные места продажи ценных бумаг | Акциядорлик жамияти “Элсис-Савдо” қимматли қоғозлар бўйича биржадан ташқари савдо тизими. Манзил - Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10 уй.
“Тошкент” Республика фонд биржаси. Манзил - Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10 уй.
|
информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумаг | Чиқарилаётган акциялар “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо ташкилотчисининг листингига киритилиши режалаштирилмоқда. “Тошкент” Республика фонд биржаси манзили: Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10 уй. “Тошкент” Республика фонд биржаси веб-сайти: www.uzse.uz.
|