71 203-00-50
"JIZZAX HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ОБЪЯВЛЕНИЕ
Дата раскрытия: 17.06.2020   
Дата опубликования модератором*: 17.06.2020   

Эълон

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якуни бўйича:

Жамият билан 04.05.2020 йилдаги 64-сонли тузилган шартномага кўра "Consauditinform МЧЖ томонидан Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-маориф маркази томонидан тасдиқланган Саволномага асосан 01.01.2019 йилдан 31.12.2019 йил даври учун Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилди ва баҳолаш натижаси бўйича хулоса ва ҳисобот берилди.

Баҳолаш натижасига кўра юқорида айтиб ўтилган Саволнома бўйича “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизимига 396 балл (33%) берилган ва "Consauditinform МЧЖнинг якуний хулосасига мувофиқ “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизими даражаси қониқарли деб этироф этилган.

Сomply or explain” халқаротамойилигаасосан

(риояқилёкитушунтир)

1.Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан АЖда самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритилмаган.

-Акциядорларнинг 2018 йил якуни бўйича 28.06.2019 йилда ўтказилган йиғилишда акциядорлар томонидан Корпоратив бошқарув кодекси 19-банди мезонларига мос келадиган, Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо бўйича таклиф билдирилмаганлиги сабабли Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритилмаган. Келгусида акциядорлар томонидан АЖнинг кузатув кенгашига мустақил аъзо киритилиши бўйича таклифлар тақдим қилинса, кўриб чиқилади.

2.Кодексга мувофиқ АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиш вазифаси юклатилган. Бироқ, жамият тузилмасида корпоратив маслаҳатчи лавозими мавжуд эмас.

-Чунки, “Жиззах ҲЭТК” АЖда корпоратив маслаҳатчи лавозимининг мажбуриятлари 2016 йил 3 августдан жамиятнинг структурасига асосан акциядорлар билан корпоратив муносабатлар сектори (янги тузилма бўйича корпоратив муносабатлар бўлими) бошлиғига юклатилган. Шунингдек, Кодексга мувофиқ ҳар йили Корпоратив тизимни баҳолаш ўтказилади ва натижаси Жамият Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда назорати олиб борилади.

Шуларни ҳисобга олган холда жамият ташкилий тузилмасида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозими жорий этилмаган.

3.Жамият сайтида давлат тилида жойлаштирилган маълумот ва ҳужжатларни рус ва инглиз тилларига тўлиқ таржима қилинмаган.

-Чунки, Жамият акциядорлари орасида хорижий инвестр йўқ ҳамда хорижий инвестрларга ҳам сотилиши кўзда тутилган сотувга чиқарилган акциялар ҳам йўқ. Жамият табиий монополия ташкилоти ҳисобланади.

4.Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилмаган.

-Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилиши шарт-шароитларини ўрганиб чиқиб, биржа котировкаси варағига киритишнинг мақсадга мувофиқлигини Кузатув кенгаши мажлисида муҳокама қилинади.

5. Жамият Ижро органи томонидан дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

16.06.2020

Эмитент веб-сайтидаги эълонга ҳавола

17.06.2020

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1072    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263