71 203-00-50
"ANDIJONYOG'MOY" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“ANDIJONYOG’MOY” AKSIYADORLIK JAMIYATI
Дата раскрытия: 24.09.2019   
Дата опубликования модератором*: 25.09.2019   

“АНДИЖОН ЁҒ МОЙ” акциядорлик жамиятининг бошқарув лавозимлари учун

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 24-апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони, Корпоратив бошқарув Кодекси, жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2019-йил 29-июнида тасдиқланган “АНДИЖОНЁҒМОЙ” АЖ ижроия органи раҳбар ва раҳбар ўринбосари лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш регламенти”га асосан жамият ижроия органи ўринбосарлари, жумладан:

  • -жамият бошқарув раиси;
  • -ишлаб чиқариш бўйича директор;
  • -жамият режим бўйича директор;
  • -маркетинг ва савдо бўйича директор; лавозимларига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқоролари ҳамда чет эл давлатлари фуқоролари таклиф қилинади.

Малака талаблари:

Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш; мос соҳада, камида, уч йил иш стажига эга бўлиш; ишлаб чиқариш корхоналаридаги ҳар хил бошқарув лавозимдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси; олтмиш ёшгача; қонунчилик, ишлаб чиқариш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ва ҳалқаро талабларнинг билиши.

Қуйидаги шаҳслар номзод бўла олмайди:

  • -олий маълумот йўқ;
  • -муқаддам судланмаган;
  • -раҳбарлик лавозимида камида икки йил иш тажрибасига эга бўлмаган,

юридик шаҳс таъсисчиси бўлган даврда унинг айби билан жамиятнинг фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия бўйича қонун талаблари бузилиши оқибатида жамиятга берилган лицензия бекор қилинган бўлса, агарда бундай бекор қилишлар бўйича 3 йилдан кам муддат ўтган бўлса.

  • Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим қилиш зарур:
  • -ўз қўли билан ёзилган ариза;
  • -автобиография (батафсил кўрсатилсин);
  • -касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар, сертификатлар;
  • -меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • -алока учун маълумотлар;
  • Танлов хужжатларини топширишнинг оҳирги муддати- эълон берилган санадан бошлаб,

2019 йил 25 сентябрга қадар.

  • Танлов ўтказиш муддати-танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 5 иш

куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва хужжатлар муҳрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштироқ этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.

Хужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: 170100, Андижон шаҳри, А.Фитрат кўчаси, 14-уй. Маълумотлар учун тел.: (74) 223-11-63, 93, 410-53-56. Веб сайтwww. uz andyogmoy @ inbox ru.(www. Andijonyogmoy.uz) Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловда иштирок этмайди. “АНДИЖОНЁҒМОЙ” АЖ маъмурияти.

24.09.2019

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1589    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263