71 203-00-50
"SIRDARYO VINO" AKSIYADORLIK JAMIYATI

РАҲБАР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 18.09.2019   
Дата опубликования модератором*: 19.09.2019   

“СИРДАЁ ВИНО” АЖ ижроия органи раҳбар лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида

Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни, Корпоратив бошқарув Кодекси, жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2019 йил 27 июнида тасдиқланган ““СИРДАРЁ ВИНО” АЖ ижроия органи рахбар ва раҳбар ўринбосарлари лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш Регламенти”га асосан жамият ижроия органи раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқоролари хамда чет эл давлатлари фуқоролари таклиф қилинади.

Малака талаблари:

Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш.

Мос соҳада, камида, уч йил иш стажига эга бўлиш.

Спирт ишлаб чиқариш корхоналардаги хар хил бошқарув лавозимдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.

Олтмиш ёшгача.

Қонунчилик, спирт ишлаб чиқариш сохасидаги меъёрий-хуқуқий хужжатлар ва халқаро талабларнинг билиши.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:

-Ўз қўли билан ёзилган ариза;

-Автобиография (батафсил кўрсатилсин)

-Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар, сертификатлар;

-Мехнат дафтарчаси нусхаси;

-Алоқа учун маълумотлар;

-Фотосурат 3х4 – 4 дона.

Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати - эълон берилган санадан 15 кун, 2019 йил 02 октябр кунига қадар.

Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 5 иш куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.

Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: (индекс-120600), Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри, К.Муллабоев кўчаси, 11а -уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:67 377-03-87, 377-03-94.

Веб-сайт: www. sirdaryovino.uz

E-mail: sv_vino@mail.ru

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловда иштирок этмайди.

«СИРДАРЁ ВИНО” АЖ маъмурияти

18.09.2019

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1465    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263