71 203-00-50
"OHANGARONSHIFER" AKSIYADORLIK JAMIYATI

БОШ ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА НОМЗОД ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 23.08.2019   
Дата опубликования модератором*: 26.08.2019   

  "Охангароншифер" акциядорлик  жамияти Бош  директор лавозимига  номзод  танлаш  бўйича                     танлов эълон қилади

Жамият бош  директори лавозимига номзод танловига  МАЛАКАВИЙ  ТАЛАБЛАР,

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

-иқтисодиёт ёки техник ёхуд мухандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган;

-рахбарлик лавозимларида, шу жумладан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш сохасида камида 3 (уч) йиллик иш стажига  эга бўлган;

-технологик ва автоматлаштирилган, шу жумла-дан, шифер ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарни ишлатиш тажрибасига эга бўлган; 

-ишни ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш қувват-ларидан самарали фойдаланиш бўйича замонавий бозор кўникмаларини ва шакллари-ни тадбиқ этиш билимларига эга бўлган; 

-Кузатув кенгашининг аъзолари билан хар қандай қариндошлик муносабатларига эга бўлмаган;

-Иқтисодиёт ва ёки бошқарув сохасидаги жиноятлари учун судланмаган ёки судланган-лиги тугалланганлиги;

-интизомли, талабчан ва принципиалликка эга бўлиш;

-Номзодларга қўшимча талаблар:

а) резидентлар учун тил билиш;

-ўзбек тили-эркин мулоқат;

-рус тили-эркин мулоқат-олқишланади;

-инглиз ёки немис тили-олқишланади;

б) норезидентлар учун тил билиш:

-рус тили-эркин мулоқат;

-ўзбек, инглиз ёки немис тили-олқишланади;

в) компьютер билимдонлиги-MS Office-ишончли фойдаланиш.

Хизмат мажбуриятлари:

        Жамиятнинг жорий фаолиятига рахбарлик қилиш, унинг самарали ва барқарор-доимий ва даромадли ишлашини таъминлаш;

         Жамият бизнес-режаларининг ва ривожла-ниш дастурларининг ишлаб чиқилишини ташкил қилиш хамда уларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш ишларига рахбарлик қилиш;

       Жамиятнинг молиявий-хўжалик холатини яхшилаш, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш; 

       Жамият томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш, хамда ижтимоий масалаларни хал қилиш учун етарли миқдорда фойда олинишини таъминлаш; 

      Ишчиларнинг мехнат шароитининг хавфсиз-лигини ва ижтимоий химояланиш кафолатлари-ни таъминлаш;

         Амалдаги қонунчилик , Хукумат томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар хамда жамиятнинг ички меъёрий хужжатлари талаб-ларига қатъий  риоя қилиш;

        Ишнинг асосий шартлари:

  Иш тартиби: 5/2, соат 8-00 дан 17-00 гача, Доимий.

Ўзбекистон Республикасининг Мехнат Кодекси бўйича расмийлаштирилади. Иш хақи: Штатлар жадвалига  мувофиқ.

Танловнинг асосий шарти: 

Номзодлар томонидан бир хил миқдордаги балл олинганда-устунлик хорижий менежерга берилади.

Танловга хужжат топшириш: 

Ташаббускорлар томонидан номзодлар тўғриси-даги қуйидаги хужжатлар, улар томонидан тасдиқланган холда танлов ўтказиш тўғрисида корпоратив ахборотлар Ягона портали (openinfo.uz) да эълон берилган санадан бошлаб 10 (ўн) иш куни ичида ёпиқ конвертда тақдим қилинади.

ариза;

маълумотнома-объевтивка;

диплом ва сертификатлар нусхалари;

тавсияномалар;

иқтисодиёт ёки бошқарув сохасидаги жиноят-лари учун судланмаган ёки судланганлиги тугал-ланганлигини тасдиқловчи хужжат; 

мехнат дафтарчасидан кўчирма ёки иш стажини тасдиқловчи хужжат; 

белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи бошқа хужжатлар.

Хужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Амир Темур шох кўчаси, 6-уй. Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси.

Хужжатларни қабул қилиш  муддатининг тугаши: 2019 йил 5 сентябрь, соат 18-00. 

23.08.2019

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1483    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263