“Qarshi yog’-ekstraksiya” aksiyadorlik jamiyati жамият рахбарлик лавозимларига ТАНЛОВ эълон қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва “Qarshi yog’-ekstraksiya” AJ Уставига асосан бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари лавозимига танлов Эълон қилади.
Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек танловга иштирок этиш хохиши бўлган чет эл фуқаролари ҳам таклиф этилади.
Талаблар:
корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;
ёғ-мой махсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида рахбар (менеджер, муҳандис, технолог) лавозимларида иш тажрибаси;
компьютер билан ишлашни билиши;
менеджмент (гурух билан ишлаш ва бошқариш) да етарли тажрибага эга бўлиши;
замонавий ёғ-мой технологиялари бўйича билимга эга бўлиши;
ёғ-мой кимёси, ишлаб чиқариш босқичлари ва жараёнлари бўйича билимга эга бўлиши;
Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар.
Танловда қатнашиш учун Кузатув кенгаши номига ариза;
Иштирокчининг шахсий варақаси
Маълумот тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари (нотариал тасдиқланган);
Агар мавжуд бўлса: илмий унвонлари, даражаларини тасдиқловчи хужжат, чоп этган мақолалари, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи хужжатлар, малака оширганлиги тўғрисида хужжатлар, давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисида маълумот, давлат ташкилотларини тавсияномалари;
Фуқаролик паспортидан нусха;
Охирги иш жойидан тавсифнома;
Иш режалари хақида қисқача маълумот;
Меҳнат дафтарчасидан нусха;
Юқоридаги талабларга мувофиқ тасдиқловчи бошқа хужжатлар.
Хужжатларни топшириш тартиби:
Электрон кўринишда: karshimez@mail.ru манзилига ва/ёки қоғоз кўринишида: Қарши шаҳар, А.Навоий кўчаси1-уй манзилига юборилиши лозим.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2019 йил 25 июн соат 12:00 гача.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
Mn | Tu | We | Th | Fr | St | Su |