“Навоий ҲЭТК” АЖ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якуни бўйича:
Баҳолаш "Promstroy-Audit" МЧЖ томонидан Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-маориф маркази томонидан 2016 йил 25 июлда тасдиқланган Саволномага асосан ўтказилди. Баҳолаш натижаси бўйича 2019 йил 25 апрелдаги 30корп-сонли хулоса ва ҳисобот берилди.
“Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан
(риоя қил ёки тушунтир)
“Навоий ҲЭТК” АЖ шуни маълум қиладики, акциядорларнинг 2015 йил якуни бўйича умумий йиғилиши қарори билан жамият томонидан 30.06.2016 йилдан бошлаб акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилишининг баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.
Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан акциядорлик жамиятларида самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.
Акциядорларнинг 2017 йил якуни бўйича 29.06.2018 йилда ўтказилган йиғилишда акциядорлар томонидан Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо бўйича таклиф билдирилмаганлиги сабабли Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритилмаган.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him