71 203-00-50
"YOG'GAR" AKSIYADORLIK JAMIYATI

БОШҚАРУВ РАИСИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 04.06.2019   
Дата опубликования модератором*: 07.06.2019   

ЭЪЛОН!

“Yog'gar” акциядорлик жамияти жамият Бошқарув раиси лавозими танловига қатнашиш учун номзодларни таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқариш усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 4720 – сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 26.04.2019 йилдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356 – сонли қарори талаблари ҳамда жамият бошқарув органи тўғрисидаги низом талаблари, жамият кузатув кенгашининг 31.05.2019 йилдаги мажлиси ижросини таъминлаш мақсадида жамият Бошқарув раиси лавозимига танлов элон қилади.

Танловга қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари таклиф этилади.

Танлов қатнашчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

-Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида, ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш;

-Амалдаги қонунчилик ва ёғ-мой саноати корхоналари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларни билиши;

-мазкур соҳада молиявий-хўжалик тажрибасига эга бўлиши;

-иқтисодий ёки бошқарув соҳадаги жиноятчилик учун судланмаган бўлиши;

-чет тилларини (рус, инглиз ва бошқалар) билиши.

Қатнашчилар танловда иштирок этишлари учун қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари керак:

-танловда қатнашиш учун ариза;

-номзод тўғрисида маълумотнома (резюме);

-шахсини тастиқловчи хужжат (паспорт);

-диплом нусхаси;

-иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчасидан нусҳа).

Хужжатларни қабул қилиш муддати: 2019 йил 14 июнгача.

Танловни ўтказиш санаси: 2019 йил 17 июн куни.

Танловни ўтказувчи орган: “Yog'gar” АЖ Кузатув кенгаши.

Танлов ўтказиш жойи: Қорақолпоғистон Республикаси, Беруний шахри, Қурувчилар кўчаси,12-уй.

Хужжатларни қуйидаги:

почта манзилига: Қорақолпоғистон Республикаси, Беруний шахри, Қурувчилар кўчаси,12-уй.

жамиятнинг электрон почта манзилига(beruni_aoyoggar@bk.ru) жўнатиш мумкин.

Танловда қатнашиш истаги бор 0 (361) 524-93-10.       998 - 99-759-01-75 саволлар бўйича мурожат қилишлари мумкин.

04.06.2019

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1421    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263