71 203-00-50
"QO'QON BIOKIMYO" AKSIYADORLIK JAMIYATI

«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН 2017 ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 02.10.2018   
Дата опубликования модератором*: 04.10.2018   
ЖАМИЯТНИНГ 2017 ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАХОЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА:
“Ишонч ЛТЖ” МЧЖ томонидан 2018 йил 25 апрелдаги №6 сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги хисобот, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тақдим қилинди.

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижалари “юқори” бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан тасдиқланган саволнома асосида 616 балл, яъни 51%.

Бахолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари Тушунтиришлар
Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида инглиз тилидаги таржимаси билан эълон қилиниши таъминланмаган. Ички корпоратив хужжатларни инглиз ва рус тилига таржима қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайтида давлат тилида эълон қилиниши таъминланган.
Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон матнининг йўқлиги 2017 йилда Ижроия орган рахбарлигига танлов ўтказилмаган.
Акциядорларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкони ва видеоконференцалоқа режимида умумий йиғилиш ўтказиш имконияти яратилганми? Акциядорларга электрон рақамли имзо орқали овоз бериш имкониятини яратиш масаласи янгилик бўлганлиги боис,мазкур масала амалиётда кенг қўлланила бошлангандан сўнг жорий этиш режалаштирилмоқда.
Жамият уставида қўшимча акция чиқарилганда акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланмаган. 2018 йил 22 июнда бўлиб ўтган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида жамият устави янги тахрирда тасдиқланган ва ушбу камчиликни тўлдирувчи тегишли банд билан тахрирланган.
Хорижий тажрибада муваффақиятли синовдан ўтган бошқарув услублари, шу жумладан, SWOT, GAP таҳлил ва бошқа ёндашувлар, махсус дастурий маҳсулотлар ва бошқаларни кенг қўллаш Юқорида қайд этилган услубларни қўллаш тўғрисида масала жамиятда ходимларнинг малакасини ошириш орқали қўллаш таклиф этилмоқда.
Жамият уставида акциядорлар вакили сифатида иштирок этаётган ижроия органи аъзолари ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз беришда иштирок этмаслиги белгиланмаган. 2018 йил 22 июнда бўлиб ўтган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида жамият устави янги тахрирда тасдиқланган ва ушбу камчиликни тўлдирувчи тегишли банд билан тахрирланган.
02.10.2018

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1382    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263