“AGRO FINANS LIZING” аksiyadorlik jamiyati
Publication Date23.07.2018 12:19
Address:100115, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 3-мавзе, 74-уй

“PAXTA LIZING” AЖ акциядорлари диққатига!

“PAXTA LIZING” AЖ Сизга маълум киладики, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 31 июль куни соат 11:00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик Халқа йўли кўчаси, 52-уй. e-mail:info@paxtalizing.uz.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Компания кузатув кенгашининг 2017 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.

2. Компания Бошқарув раисининг 2017 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

3. Компаниянинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан МЧЖ шаклидаги “OSIYO-AUDIT” аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.

4. Компаниянинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.

5. Компаниянинг 2017 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш.

6. 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш.

7. Компаниянинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини Миллий ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқаудиторлик текшируви ўтказиш учун ташқи аудиторни ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини тасдиқлаш.

8. Компания кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Компания тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Компания Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини 1(бир) йилга узайтириш.

11. Компания Бошқарув аъзоларини сайлаш.

12. Компания кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2017 йил фаолияти учун моддий рағбатлантириш миқдорини тасдиқлаш.

13. “PAXTA-LIZING” AЖ ва Россия Федерацияси “АЛТАЙ ШИНА" комбинатининг расмий дилери “AGRO IMPEX LLC” компанияси ўртасида қишлоқ хўжалик шиналари сотиб олиш бўйича тузилган йирик битимни тасдиқлаш.

14. “Агробанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали ва “PAXTA LIZING” AЖ ўртасида 2017 йил 27 апрелда тузилган 43-сонли кредит шартномасига ўзгартириш киритиш учун тузилган қўшимча келишув шартномасини тасдиқлаш.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 25 июль ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар Умумий йигилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “PAXTA LIZING” AЖда танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 150-10-56, 177-10-56.

Жамият Кузатув кенгаши

Organization info

Title

“AGRO FINANS LIZING” аksiyadorlik jamiyati

Short name:

“AGRO FINANS LIZING” AJ

TIN:

206219586

Address:

100115, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 3-мавзе, 74-уй