71 203-00-50
"QIZILQUMSEMENT" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ОБЪВЛЕНИЯ
Дата раскрытия: 05.03.2018   

“QIZILQUMSEMENT” АЖ Бош директори

Малака талаблари
Касбий таълим даражаси Талаблар
Олий (қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида олий маълумот мавжудлиги қўллаб-қувватланади) Иш стажи: Раҳбар лавозимларда камида 3 йил

Хорижий тилларни билиш: қўллаб-қувватланади

Сертификатлар мавжудлиги: Корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари соҳасида сертификат мавжудлиги қўллаб-қувватланади

  • I.ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
  • 2.1. Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқаради;
  • 2.2. Жамият Акциядорларининг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларини бажаришни ташкил этади;
  • 2.3. Максимал даромад оди ва акциядорларнинг ҳуқуқларига риоя этиш мақсадида Жамиятнинг барқарор ва самарали фаолият юритишини таъминлайди.
  • II.МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ:
  • Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва бошқа маиший тўловлар Бош директор билан амалдаги меҳнат қонунчилиги, Жамиятнинг устави ва ички норматив ҳужжатларига мувофиқ имзоланадиган меҳнат шартномасибиноан амалга оширилади.
  • III.НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
  • 1.КАСБИЙ ВА МАЛАКАВИЙ КЎНИКМАЛАР:
  • - Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида билимлар;
  • - Иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг соҳаларида билимлар;
  • - Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилини амалга ошириш қобилияти.
  • 2.ШАХСИЙ СИФАТЛАР

Масъулиятли, стратегик ва оператив қарорлар қабул қила олиш қобилияти, жамоа тузиш ва унинг фаолиятини ташкил эта билиш қобилияти, тартиблилик, пухталик, мулоқотга кириш лаёқати, ташаббускорлик, креативлик, музокаралар олиб бориш тажрибаси, тиғиз шароитида ишлай олиш қобилияти.

Юқорида кўрсатиб ўтилган саволлар бўйича янада тўлиқроқ маълумотни www.qizilqumsement.uz сайтида жойлаштирилган жамиятнинг норматив ҳужжатларида топишингиз мумкин.

Ҳужжатларни қоғоз кўринишида топшириш қуйидаги манзилда амалга оширилади: 100070, Тошкент шаҳри, Тафаккур кўчаси, 68А, “O’zqurilishmateriallari” АК биноси, 405 кабинет;

Маълумот учун телефонлар: +998 71 2555586

Номзодлар томонидан ҳужжатларни топшириш муддати – 2018 йил 20 март соат 17.00 га қадар;

Ҳужжатлар номзоднинг ўзи ёки ташаббусчи томонидан қуйида келтирилган шаклдаги ариза билан топширилади.

“QIZILQUMSEMENT” АЖ Кузатув Кенгашига

“QIZILQUMSEMENT” АЖ Бош директори лавозимига номзод тўғрисида

АРИЗА

________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________

Илова қилинадиган ҳужжатлар:

Ушбу билан номзод сифатидаги шахснинг:

  • Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эгалиги;
  • Тегишли соҳада камида уч йиллик иш тажрибасига эгалиги;
  • Охирги уч йил давомида мазкур шахс йўл қўйган айби оқибатида лицензия талаб ва шартларини бузганлиги учун белгиланган фаолиятни амалга ошириш лицензияси бекор қилинган вақтда яккабошчилик асосидаги ижроия органи вазифаларини бажармаган, коллегиал ижроия органи таркибига кирмаган ёки юридик шахснинг таъсисчиси бўлмаган;
  • Иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлари бўйича тугалланмаган судланганлик ҳолатига эга эмаслиги;
  • Юридик шахс банкрот деб топилган, бу ҳолатдан икки йиллик муддат ўтмаган вақтда мазкур юридик шахснинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи вазифасини бажармаган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирмаганлиги;
  • Кузатув кенгаши аъзоси ёки хўжалик жамияти раҳбари билан қариндошлик ёки бошқа яқин муносабатларда эмаслиги;
  • Мазкур аризада келтирилган барча маълумотлар, шунингдек аризага илова қилинган ҳужжат ва материаллардаги маълумотлар ҳақиқийлиги, тўғрилиги ва ишончлилигини тасдиқлайман.

Юқоридаги маълумотлар ҳақиқий, тўғри ва ҳақиқатга мос.

Юридик шахс раҳбарининг лавозими ва корхонанинг асосий муҳри билан тасдиқланган имзоси ёки юридик шахснинг электрон рақамли имзоси, ёки жисмоний шахснинг ёзма имзоси ёки электрон имзоси билан тасдиқланган ФИШ, манзили ва паспорт маълумотлари кўрсатилиши лозим.

Изоҳ:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган номзодларга нисбатан ташаббусчи (ёки номзоднинг ўзи) ўзига маълум бўлган, номзодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи ҳужжатларни олишда рад этилишига олиб келувчи мавжуд чекловларни қўшимча равишда хабардор қилади.

“QIZILQUMSEMENT” АЖ Бош директори лавозимига номзодни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Номзоднинг ФИШ: _______________________

Баҳолаш мезонлари
  • I.Маълумоти
1 Тегишли мутахассислик бўйича бакалавр дипломи мавжудлиги*
2 Тегишли мутахассислик бўйича магистрлик дипломи ва/ёки Давлат қурилиш Академияси дипломи мавжудлиги
3 Тегишли мутахассислик бўйича хорижий таълим олинганлиги ҳақидаги магистрлик дипломи
4 Тегишли мутахассислик бўйича олинган олий маълумот дипломи (1-3 бандларда санаб ўтилганлардан ташқари) мавжудлиги
5 Сўнги 3 йил давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида чоп этилган камида 2 мақола мавжудлиги
6 Фан доктори илмий даражаси мавжудлиги
7 Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида кандидатлик ёки докторлик даражаси мавжудлиги
8 Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, суд бошқарувчиси малака талабларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги
9 Жорий ёки ўтган йилда тегишли мутахассислик ёки корпоратив бошқарув бўйча малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларида иштирок этганлигини тасдиқловчи гувоҳнома мавжудлиги
  • II.Иш тажрибаси
10 Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан раҳбар лавозимларида ишлаш тажрибаси
бир йилгача
бир йилдан 3 йилгача
3 йилдан 5 йилгача
5 йилдан зиёд
11 Давлат улуши мавжуд бўлган давлат ташкилотлари, хўжалик жамиятларида раҳбар лавозимларида ишлаш тажрибаси (10 бандда кўрсатилган даврдан ташқари)
бир йилгача
бир йилдан 3 йилгача
3 йилдан 5 йилгача
5 йилдан зиёд
12 Хорижий давлатларда раҳбар лавозимларида ишлаш тажрибаси
бир йилгача
бир йилдан 3 йилгача
3 йилдан 5 йилгача
5 йилдан зиёд
13 Бошқа ташкилотларда раҳбар лавозимларида ишлаш тажрибаси
бир йилгача
бир йилдан 3 йилгача
3 йилдан 5 йилгача
5 йилдан зиёд
14 Тегишли соҳа ташкилотларида раҳбар лавозимларида ишлаш тажрибаси
бир йилгача
бир йилдан 3 йилгача
3 йилдан 5 йилгача
5 йилдан зиёд
15 Хўжалик жамиятида Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзоси ёки ички аудит хизмати ходими сифатида ишлаш тажрибаси
бир йилгача
бир йилдан 3 йилгача
3 йилдан 5 йилгача
5 йилдан зиёд
16 Олий ўқув юртларида жорий ёки ўтган ўқув йили давомида ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш тажрибаси
100 академик соат миқдорда
100 дан 500 академик соат миқдоргача
500 академик соатдан кўпроқ миқдорда
17 Камида бир йил давомида Қонунчилик палатаси депутати ёки сенатор сифатида ишлаш тажрибаси
18

19Давлат мукофотлари мавжудлиги
20Амалдаги қонунчиликда тан олинадиган, иқтисодиёт, молия, юриспруденция соҳаларида умумэътироф этилган халқаро статус мавжудлиги
21Иқтисодиёт, молия, юриспруденция соҳалари бўйича камида иккита хорижий малака ошириш курсларида иштирок этганлиги
22Вазирлар Маҳкамаси (унинг Департаменти) ёки унинг қошида ташкил этилган давлат комиссиясининг номзодликка кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хати мавжудлиги
23Бошқа давлат органи ёки унинг қошида ташкил этилган давлат комиссиясининг номзодликка кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хати мавжудлиги
24Давлат ташкилотлари томонидан берилган камида икки фахрий ёрлиқ (фахрий диплом) мажудлиги

*) Мутахассисликнинг мувофиқлиги Танлов комиссияси томонидан белгиланади.

05.03.2018

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1523    
   

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263