+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017


ANDIJON VILOYAT «ANDIJON AGROKIMYOHIMOYA» HUDUDIY AKSIYADORLIK JAMIYATI


Дата раскрытия: 13.06.2016   

Андижон вилоят «Qishloqxo'jalikkimyo» HAJ

акциядорлари диққатига

Э Ъ Л О Н

        Андижон вилоят «Qishloqxo'jalikkimyo» HAJ Кузатув кенгашининг 2016 йил 11 июнь куни бўлиб ўтган йиғилиши қарорига асосан, жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши жорий йил 25 июнь куни соат 11:00 да Андижон шаҳар М.Мухиддинов тор кўчаси № 7-уйда жойлашган жамият бошқаруви биносида ўтказилади.

         Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 09:30 дан – 10:30гача амалга оширилади.

         Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома бериш учун жамият акциядорларининг реестри 2016 йил 13 июн санасига, Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2016 йил 21 июн ҳолатига тузилади.

Андижон вилоят «Qishloqxo'jalikkimyo» HAJ 

акциядорларининг умумий йиғилиши

КУН ТАРТИБИ

  1.   Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича хисоботини тинглаш ва тасдиқлаш.

  2.   Жамиятнинг 2015 йил хўжалик-молиявий фаолияти якунлари бўйича бошқарув ҳайъатининг хисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

  3.   Жамиятнинг 2015 йил хўжалик-молиявий фаолияти якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг хисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

  4.   Жамиятнинг 2015 йил хўжалик-молиявий фаолияти якунлари бўйича «KONSAUDITINFORM» аудиторлик ташкилоти хисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

  5.   Жамиятнинг 2013-2014-2015 йиллар хўжалик-молиявий фаолияти молиявий хисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича «ERKIN-AUDIT-XXI» аудиторлик ташкилоти хисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

  6.   Жамиятнинг 2015 йил хўжалик-молиявий фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар хисоботи ва харажатлар таркибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

  7.   Жамиятнинг 2015 йил хўжалик-молиявий фаолияти натижасида олган соф фойдаси тақсимоти ва дивидендлар ёзилишини миқдорини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

  8.   Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

  9.   Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

 10.  Корпоратив бошқарув Кодексини жорий этиш.

 11.  Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилинганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

 12.  Жамият ички хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида;

       12.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом (янги таҳрири);

       12.2. Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом (янги таҳрири);

       12.3. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисида Низом (янги таҳрири);

       12.4. Саноқ комиссияси тўғрисида Низом (янги таҳрири);

       12.5. Ижроия органи тўғрисида Низом (янги таҳрири);

       12.6. Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида Низом;

       12.7. Ички назорат тўғрисида Низом;

       12.8. Ахборот сиёсати тўғрисида Низом;

       12.9. Дивиденд сиёсати тўғрисида Низом;

       12.10.Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги Низом (янги таҳрири):

        Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

       Акциядорлар, умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотлар (материаллар) билан «Qishloqxo'jalikkimyo» HAJда душанбадан, жумагача соат 10:00 дан 16-00 гача танишишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабаракциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган.Шу муносабат билан хурматли жамият акциядорларидан ўзларининг электрон почта манзилларини жамиятнинг Andijontao10@uks.uz, электрон почтасига тақдим этишларини сўраймиз.

       Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

       «Qishloqxo'jalikkimyo» HAJ жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Андижон вилоят и Андижон шаҳри М.Мухиддинов тор кўчаси 7-уй.

       Электрон почта –Andtao2007@mail.ru, Andijontao10@uks.uz,

       Веб-сайт – Andijonqxk.uz

       Маълумот учун алоқа телефони: Код 0 374 тел 298-06-08, 298-06-07

       Кузатув кенгаши

13.06.2016

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   604    
   
Currency rates 18.01.2023
something
General Statistics
  • Total issuers
    647
  • Issuers disclosed information
    814
  • Total disclosures
    58272
  • Essential facts
    43039
  • Prospectuses
    203
  • Quarterly reports
    11815
  • Annual reports
    3410
  • Charters
    1838