71 203-00-50
"BIOKIMYO" AKSIYADORLIK JAMIYATI

«BIOKIMYO» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРО ОРГАНИ РАХБАРЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛОВИ ТАРТИБИ
Дата раскрытия: 17.07.2017   

«BIOKIMYO» AJ

Кузатув кенгашининг 2015 йил 29 декабрдаги №11 йиғилиш қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Кузатув кенгаши Раиси Э.К.Уралов

«BIOKIMYO»

акциядорлик жамиятининг ижро органи рахбарлигига номзодларни танлови ТАРТИБИ

(РЕГЛАМЕНТИ)

I. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур тартиб (регламент), “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармони, Жамият Устави ва бошқа қонунчилик хужжатларига мувофиқ, «BIOKIMYO» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда-АЖ)да ижро органига юқори малакали кадрларни (шу жумладан юқори малакали чет эллик менеджерларни )номзодлар танловини ўтказиш тартибини белгилайди ва «BIOKIMYO» АЖ Кузатув кенгаши мажлиси 2015 йил«29» декабрдаги №11сон Баённомасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

1.2. Танловни ўтказиш тамоиллари қўйидалардан иборат:

Шаффофлик – танлов бошланганлиги, уни ўтказиш тартиби, танлов мезонлари ва танланган номзодлар тўғрисидаги маълумотларни нашр этиш орқали таъминланади;

Мунтазамлик – “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан, ижро органи бўйича таклифларни юбориш учун танловни доимий равишда ўтказиб бориш орқали таъминланади;

Беллашувлик - ушбу тартиб (регламент) билан белгиланган мезонларга асосан номзодларни малакавий ва касбий сифатларини баҳолаш йўли билан таъминланади.

1.3. Бўш лавозимни эгалаш учун номзодларга танловни ўтказишда ҳуқуқларнинг тенглиги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ кафолатланади.

1.4. Жамият ижро органи рахбари лавозимини эгаллаш учун номзодлар танлови танловда саралаш воситасида бажарилади.

II. Танлов ўтказиш шартлари ва тартиби

2.1 АЖ ижро органига номзодлар танлов (кейинги ўринларда –танлов)и АЖ нинг Кузатув Кенгаши (кейинги ўринларда –КК) томонидан ўтказилади.

2.2. Танлов, номзодлар бўйича келиб тушган таклифлар асосида ўтказилади.

2.3. Номзодлар, республикадаги вазирлик ва идораларнинг малакали ходимлари, шунингдек мос соҳада етарли малака ва иш тажрибасига эга бўлган бошқа шахслар, шу жумладан чет эллик менеджерлар ҳам (кейинги ўринларда –номзодлар).

2.4. Номзодлар бўйича таклифлар, қонунчилик томонидан АЖ нинг ижро органига номзодлар бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, акциядорлар ва бошқа шаҳслар томонидан киритилиши мумкин (кейинги ўринларда –ташаббускорлар).

2.5. Танлов муддати, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан, АЖ нинг ижро органи бўйича таклифларни юборишга ажратилган даврни ҳисобга олиши шарт.

2.6. КК танловни ўтказиш учун, КК аъзоларини ва манфаатдор вазирликлар ва идораларни ўз ичига олган танлов комиссиясини ташкил этади. Танлов комиссияси таркиби КК раиси томонидан тасдиқланади.

2.7. Танлов комиссияси қарорлари йиғилишларида қабул қилинади ва баённомалар билан расмийлаштирилади.

2.8. КК раиси, АЖ да танлов комиссиясининг ишчи органи вазифаларини бажарувчи бўлинмасини белгилайди.

III. Танловга тайёргарлик кўриш.

3.1. Ташаббускорлар, танлов эълон қилингандан сўнг 15 кун ичида (агар эълонда бошқа муддат белгиланмагнан бўлса) ушбу тартиб (регламент) иловасига мувофиқ номзодлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.

3.2. Қуйидаги шаҳслар номзод бўлиши мумкин эмас:

Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлмаган;

Мос соҳада, камида, уч йил иш стажига эга бўлмаган;

АЖ нинг ижро органи раҳбари бўлган, юридик шаҳснинг таъсисчиси ёки унинг коллегиал ижро органи аъзоси бўлган даврда ушбу шаҳснинг айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун ушбу лицензия бекор қилинганлигига уч йил тўлмаган шаҳслар;

Иқтисодий ва бошқарув тартибига қарши жиноятлари учун тугалланмаган судланганлиги мавжуд шахслар;

Банкрот деб топилган юридик шаҳснинг уша даврдаги ижро органи раҳбари ёки унинг коллегиал ижро органи аъзоси бўлганига икки йил тўлмаган шаҳслар;

КК аъзолари ёки АЖ нинг раҳбарининг қариндошлари.

3.3. Ташаббускорлар, АЖ га тақдим этилган номзодлар тўғрисидаги маълумотларни ишончлилиги, долзарблиги ва ҳаққонийлигини таъминлайдилар.

IV. Танловни ўтказиш.

4.1. Саралаш комиссиясининг мажлиси танлов ўтказилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида (кейин ОАВ), эълон чоп этилганидан 30 кун ўтганидан кейин 3-кун давомида ўтказилади.

4.2. Саралаш комиссиясининг мажлиси пайтида комиссия номзодлар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқади, танлов хужжатларида кўрсатилган шартларнинг риоя қилиниши, хужжатларнинг мавжудлиги текширилади.

4.3. Номзодлар ҳақидаги маълумотларни ва тақдим этилган хужжатларни кўриб чиқиш қатнашиши истагини билдирган номзодлар ёки ваколатли вакилларнинг иштирокида бажарилади.

4.4.Саралаш комиссияси мажлисининг натижалари охирги мажлис ўтган санадан 2 кундан кечиктирмасдан баённома билан расмийлаштирилади. Саралаш комиссиясининг мажлиси натижалари ҳақида ахборот ҳозир бўлмаган номзодга ёзма шаклда етказилиши керак.

4.5. Номзодлар топширган хужжатларда танлов хужжатлаштиришининг талаблари бузилиши кузатилганда, хужжатлар ўша камчиликлар кўрсатилиши орқали номзодга қайтарилади.

4.6. Саралаш комиссиясининг эълон қилинган шартларига танлов хужжатларининг ёки маълумотларни расмийлаштиришда ноаниқликларни, агар улар бошқа номзодларнинг рейтингига таъсир қилмаса ва унга йўл қўйган иштирокчига танлов саралашида устунликлар бермаса уни эътиборга олмаслиги мумкин.

4.7. Танлов хужжатлари шартларига жавоб берадиган маълумотларга асосан номзоднинг исми, малакасининг даражаси, шунингдек номзод томонидан саралаш талабларига мувофиқ киритилган қўшимча хужжатлар ўқиб эшиттирилади.

4.8. Саралаш комиссияси мажлиси ўтиши вақтида номзодларга маълумотларни ёки бошқа хужжатларни тушунтиришга рухсат этилади.

4.9. Номзодлар ҳақидаги белгиланган муддатда келган маълумотлар номзодларга мазкур Регламент иловасида санаб ўтилган ҳар бир мезон бўйича бериладиган баллар асосида (100 балгача суммада) умумлаштирилади.

4.10. Ижро органи учун энг яхши номзод (кейинги ўринларда –энг яхши номзод)ни танлаш қуйидагича амалга оширилади:

Танлов (конкурс)дан ташқари – ижро органига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси қарорлари билан номзод этиб кўрсатилган шаҳслар;

Номзод томонидан, ушбу тартиб (регламент) иловасида кўрсатиб ўтилган мезонлар бўйича энг кўп йиғилган баллари асосида ;

Икки ва ундан ортиқ номзодларни баллари бир ҳил бўлган ҳолда, АЖ нинг танлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш натижаларига асосан;

Икки ва ундан ортиқ номзодларни АЖ нинг танлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш натижалари бир ҳил бўлган ҳолда, КК раисининг ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига асосан;

Номзодлар бўйича таклифлар бўлмаган ҳолларда, танлов комиссияси томонидан АЖ ходимлари ичидан номзодлар белгиланади.

4.11. Танлов ғолибини эълон қилиш танлов иштирокчилари мавжудлигида ўтказилади, мавжуд бўлмаганлар ёзма ахборот олади.

4.12. Кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги ахборот қонунчилик билан назарда тутилган ҳолатлардан ташқари ошкор қилинмайди.

4.13. Танлов натижалари акционерланинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланганидан сўнг танлов якунланган ҳисобланади.

4.14.Танлов бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади, агар унинг ўтказилиши муддатига:

  • ¾учтадан кам номзод таклифи келса;
  • ¾номзод ҳақида хизматчилар ва ишчи касбларининг асосий лавозимлари маълумотлари янгиланган классификаторнинг талабларига мос келмаса (ПКМ№164 19.06.2015 й.).

  • 4.15. Агар танлов саралаши бўлиб ўтмаган деб тан олинса, саралаш комиссияси қайта танлов эълон қилади.
  • 4.16. Кузатув кенгаши томонидан амалдаги қонунчилик, жамият устави ва ички хужжатлари билан белгиланган тартиб ва муддатларда танланган номзод бўйича таклиф акциядорларнинг умумий йиғилиши муҳокамасига киритилади. АЖ устави ва ички хужжатлари ўртасида фарқ бўлганда, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Устав қоидалари устун бўлади.

    4.17. Ташаббускорлар, номзодни алмаштириш зарурияти туғилганлиги ҳақида КК га зудлик билан маълум қилишлари лозим.

    4.18. Номзодни алмаштириш зарурияти туғилган вазиятда, КК:

    Танловда илгари қатнашиб, кейинги энг яхши балл тўплаган, ёки ушбу тартиб (регламент) билан белгиланган тартибда шундай деб тан олинган шаҳсни номзод этиб белгилайди;

    Танловда илгари қатнашган номзодлар бўлмаганда ёки уларни АЖнинг ижро органига сайлаш имкони йўқлигида, АЖнинг ходимлари ичидан номзодларни тайинлайди.

    4.19. КК агар мазкур шаҳснинг давлат улуши бўлган хўжалик жамияти бошқарув ва назорат органларида фаолияти натижалари белгиланган тартибда Акциядорлик жамиятлари ва компаниялардаги давлатга тегишли акциялар улушларидан самарали фойдаланиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарорига асосан қониқарсиз деб топилганда, номзодни рад этиш ҳуқуқига эга.

    V. Якуний моддалар.

    5.1. Ушбу тартиб (регламент) талабларини бузилишига айбдор шаҳслар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

    5.2. Мазкур Регламентнинг талабларига риоя қилинишини жамиятнинг КК назорат қилади.

    АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ОРГАНИ РАХБАРЛИГИГА

    КЎРСАТИЛГАН НОМЗОД ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

    Номзоднинг ФИО :_________________________________

    Бахоланиш мезонлари Мезонга мос келганлик учун энг юқори балл Номзодда мавжудлиги (ҳа,йўқ)
    I. Маълумоти бўйича
    1 Тегишли мутахассислиги бўйича бакалавр дипломининг мавжудлиги. 1
    Тегишли мутахассислиги бўйича магистр дипломининг мавжудлиги, Давлат қўрилиш академияси, Банк-молия академиясини ёки Солиқ академиясини тугатганлиги хақида магистрлик дипломнинг мавжудлиги. 1
    2 Мутахассислиги буйича чет элда олий маълумот олганлиги тўғрисида магистр дипломи мавжудлиги (нострификация билан). 4
    3 Тегишли мутахассислиги бўйича олий маълумот олганлиги тўғрисида дипломи мавжудлиги (1-2 кисмларда кузда тутилганлардан ташкари). 10
    4 Тармоқ муаммолари буйича 1 йилда иккитадан кам бўлмаган мақола чоп этганлилиги. 2
    5 Тегишли соха бўйича илмий даражасининг мавжудлиги. 2
    6 Жорий йил ёки ўтган йиллар давомида малака даражасининг ошганлиги ёки кайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақида хужжатларнинг мавдужлиги 2

    II. Иш тажрибаси

    7 Тегишли соха бўйича технологик ишлаб чиқариш жараёнлардаги иш тажрибаси
    бир йилдан уч йилгача (тўлик) 1
    уч йилдан беш йилгача (тўлик) иш тажрибаси 2
    беш йилдан ўн йилгача (тўлик) иш тажрибаси 3
    ўн йилдан зиёд 5
    8 Давлат корхоналари, давлат улушига эга хужалик жамиятларида маъмурият лавозимларида иш тажрибаси
    бир йилдан уч йилгача (тўлик) 2
    уч йилдан беш йилгача (тўлик) иш тажрибаси 3
    беш йилдан зиёд 5
    9 Бир йилдан кам бўлмаган чет эл мамлакатларида рахбар лавозимларда (директор, директор уринбосари, бошкарувчи, супервайзер) иш тажрибаси ёки чет эл юрисдикциялари билан масалаларни амалда хал килиш тажрибаси.
    бир йилдан уч йилгача (тўлик) 2
    уч йилдан беш йилгача (тўлик) иш тажрибаси 3
    беш йилдан зиёд 5
    10 Бошка ташкилотларда раҳбар лавозимларда (рахбар, рахбар ўринбосари, бош бухгалтер, ташкилотнинг юридик хизмати бошлиғи, ваколатхона ёки филиал рахбари лавозимларида)ги иш тажрибаси
    бир йилдан уч йилгача (тўлик) 2
    уч йилдан беш йилгача (тўлик) иш тажрибаси 3
    беш йилдан зиёд 5
    11 Мос тармоқ ташкилотларида маъмурий-бошкарув лавозимларда бир йилдан кам булмаган даврда ишлаган иш стажини мавжудлиги.
    бир йилгача (тўлик) 1
    бир йилдан уч йилгача (тўлик) 2
    уч йилдан беш йилгача (тўлик) иш тажрибаси 3
    беш йилдан зиёд 5
    12 Олий таълим муассасаларида жорий йил ёки ундан олдинги йилда уқитувчи (мураббий)лик фаолияти буйича тажрибага эга бўлиш.
    100 назарий соат хажмида (тўлиқ) 0.25
    100 назарий соатдан 500 назарий соат хажмида (тўлиқ) 0.75
    500 назарий соатдан зиёд хажмда (тўлиқ) 1
    13 Давлат назорати органи ходими, судья, Қонунчилик палатаси депутати ёки сенатор лавозимида бир йилдан кам булмаган муддатда иш тажрибасига эга бўлиш. 2
    14 Қимматли когозлар бозори мутахассиси, ваколатли давлат ташкилотларида, ушбу фаолият турини тартибга соладиган лавозимларда бир йилдан кам булмаган муддатда иш тажрибасига эга бўлиш. 2
    III. Бошқа мезонлар
    15 Номзодда давлат мукофотларининг мавжудлиги 3
    16 Номзодда иктисодиёт, молия, хукукшунослик соҳасида умумтан олинган, қонунчиликка мос келадиган халкаро мақомининг мавжудлиги. 5
    17 Юыори турувчи ташкилот томонидан номзодни таклиф ыилувчи тавсияномаси 10
    18 Номзодда Давлат ташкилотлари томонидан берилган фахрий ёрлик (фахрий дипломлар)лар иккитадан кам бўлмаслиги. 2
    ЖАМИ 100

    Қўшимча бахолаш мезонлари:

    Бахоланувчи сухбат (қуйидаги мавзулар бўйича)
    1. Ишлаб чиқариш ва технология 5
    2. Иқтисодиёт ва молия 5
    3. Маркетинг 5
    4. Корпоратив бошқарув мезонлари 5
    5. Сиёсий савотхонлиги 5
    Максимал балл-125

    Маълумотномани қуйидаги хужжат билан тасдиқлайман :

    • Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга;
    • Мос соҳада, камида икки йил стажига эга;
    • Охирги уч йилда АЖнинг ижро органи раҳбари бўлмаган, юридик шахснинг таъсисчиси ёки унинг коллегиал ижро аъзоси бўлмаган, ушбу шахснинг айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун лицензия бекор қилинмаган;
    • Иқтисодий ва бошқарув тартибига қарши жиноятлари учун тугалланмаган судланганлиги мавжуд эмас;
    • Охирги икки йилда банкрот деб топилган юридик шахснинг ўша даврдаги ижро органи раҳбари ёки унинг коллегиал ижро органи аъзоси бўлмаган;
    • КК аъзолари ёки АЖнинг раҳбарининг қариндоши ҳисобланмайди;
    • Ушбу аризадаги барча маълумотлар ҳамда мазкур аризага илова қилинган хужжат ва материалларда акс эттирилган маълумотларнинг ишончлилиги,тўғрилиги ва ҳаққонийлигини;

    Юридик шахс рабарини Ф.И.Ш., лавозим, муҳри билан тасдиқланган имзоси ёки электрон имзоси акс эттирилган бўлиши шарт.

    Жисмоний шахснинг Ф.И.Ш., мназил, шахснинг паспорт маълумотлари ўзининг имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт.

    Изоҳ:

    Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган номзодларга, ташаббускор, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини юритишга рухсат берувчи маълумот олишга тўсқинлик қиладиган чекловлар мавжудлиги тўғрисида қўшимча маълум қилади.

    17.07.2017

    Link to the announcement on the website of the issuer

    Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

       1653    
       

    Events

    Mn Tu We Th Fr St Su
    General Statistics
    • Total issuers
      622
    • Issuers disclosed information
      725
    • Total disclosures
      38989
    • Essential facts
      28738
    • Prospectuses
      159
    • Quarterly reports
      7871
    • Annual reports
      2221
    • Charters
      1263