71 203-00-50
"OHANGARONSHIFER" AKSIYADORLIK JAMIYATI

OHANGARONSHIFER AJ BOSH DIREKTORI LAVOZIMIGA TANLOV E'LON QILADI.
Дата раскрытия: 29.05.2017   

Охангароншифер” АЖ Бош директори лавозимига

танлов эълон килади.

Малака талаблари:
Таълим даражаси: Талаблар:
Олий: Иш стажи: 5 йил.

1. ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ:

- Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқаради;

- Жамият Акциядорларининг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларини бажаришни ташкил этади;

- Максимал даромад олиш ва акциядорларнинг ҳуқуқларига риоя этиш мақсадида жамиятнинг барқарор ва самарали фаолият юритишини таъминлайди.

2. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ:

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва бошқа маиший тўловлар Бош директор билан амалдаги меҳнат қонунчилиги, Жамиятнинг устави ва ички норматив ҳужжатларига мувофиқ имзоланадиган меҳнат шартномасига биноан амалга оширилади.

3. НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

1. КАСБИЙ ВА МАЛАКАВИЙ КЎНИКМАЛАР:

- Иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг соҳаларида билимлар;

- Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилини амалга ошириш қобилияти.

2. ШАХСИЙ СИФАТЛАР:

Масъулиятли, стратегик ва оператив қарорлар қабул қила олиш қобилияти, жамоа тузиш ва унинг фаолиятини ташкил эта билиш қобилияти, тартиблилик, пухталик, мулоқотга кириш лаёқати, ташаббускорлик, креативлик, музокаралар олиб бориш тажрибаси, тиғиз шароитида ишлай олиш қобилияти эга булиши лозим.

Хужжатларни когоз куринишида топшириш куйидаги манзилда амалга оширилади: Тошкент шахар, Тафаккур кучаси, 68А-уй, “Узкурилишматериаллари” АЖ биноси, 5-кават, 514-хона.

Маълумот учун телефон: +99 894 699 95 00

Номзодлар томонидан хужжатларни топшириш муддати – 2017-йил 8-июн соат 17-00га кадар;

Хужжатлар номзоднинг узи еки ташаббусчи томонидан куйида келтирилган шаклдаги ариза билан кузатув кенгаши раисига конвертга солинган епик холатда имзо куйиб топширилади

     “Охангароншифер” АЖ

Кузатув Кенгашига

“Охангароншифер” АЖ Бош директори лавозимига номзод тўғрисида

АРИЗА

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

Илова қилинадиган ҳужжатлар:

Ушбу билан номзод сифатидаги шахснинг:

- Олий маълумотга эгалиги;

- беш йиллик иш тажрибасига эгалиги;

- Охирги уч йил давомида мазкур шахс йўл қўйган айби оқибатида лицензия талаб ва

шартларини бузганлиги учун белгиланган фаолиятни амалга ошириш лицензияси бекор

қилинган вақтда яккабошчилик асосидаги ижроия органи вазифаларини бажармаган,

коллегиал ижроия органи таркибига кирмаган ёки юридик шахснинг таъсисчиси бўлмаган;

- Иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлари бўйича

тугалланмаган судланганлик ҳолатига эга эмаслиги;

- Юридик шахс банкрот деб топилган, бу ҳолатдан икки йиллик муддат ўтмаган вақтда

мазкур юридик шахснинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи вазифасини бажармаганёки коллегиал ижроия органи таркибига кирмаганлиги;

- Кузатув кенгаши аъзоси ёки хўжалик жамияти раҳбари билан қариндошлик ёки бошқа

яқин муносабатларда эмаслиги;

- Мазкур аризада келтирилган барча маълумотлар, шунингдек аризага илова қилинган

ҳужжат ва материаллардаги маълумотлар ҳақиқийлиги, тўғрилиги ва ишончлилигини

тасдиқлайман.

Юқоридаги маълумотлар ҳақиқий, тўғри ва ҳақиқатга мос.

Юридик шахс раҳбарининг лавозими ва корхонанинг асосий муҳри билан тасдиқланган

имзоси ёки юридик шахснинг электрон рақамли имзоси, ёки жисмоний шахснинг ёзма

имзоси ёки электрон имзоси билан тасдиқланган ФИШ, манзили ва паспорт маълумотлари

кўрсатилиши лозим.

Изоҳ:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган номзодларга нисбатан ташаббусчи (ёки номзоднинг ўзи) ўзига маълум бўлган, номзодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи ҳужжатларни олишда рад этилишига олиб келувчи мавжуд чекловларни қўшимча равишда хабардор қилади.

29.05.2017

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1685    
   

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263