+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"JIZZAX HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

БОШ ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 19.05.2017   

БОШ ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятиБош директор- лавозимига номзодлар танлови эълон қилади

Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек танловда иштирок этиш хоҳиши бўлган хорижий менежерлар ҳам таклиф этилади.

Компания ҳақида маълумот:

  • номи:«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти
  • Тармоқ: Энергетика
  • ишлаб чиқариладиган маҳсулот/хизматлар: Жиззах вилояти ҳудудида электр энергиясини истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотишни амалга оширади.
  • бозордаги улуши: Жамият табиий монополия корхонаси ҳисобланиб, товар бозорида етакчи ўринга эга бўлиб, бозорда рақиби йўқ ва барқарор ҳолатга эга.
  • корхонанинг кучли томонлари:«Жиззах ҲЭТК» АЖ Жиззах вилояти ҳудудида электр энергияси сотиш бозоридатабиий монополия корхонаси ҳисобланиб, рақиби йўқ. Баҳони тартибга солиш сиёсати Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
  • манзил: 130106, Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй.
  • веб-сайт:jizzaxhetk.uz

Очиқ танлов ҳақида:

  • Лавозим номи:корхона Бош директори

  • Вазифалари: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, “Жиззах ҲЭТК” устави, ички низомлари ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг буйруқ ва раҳбарий ҳужжатларига мувофиқ жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади.

Мажбуриятлари : -Жамиятнинг ишлаб чиқариш- хўжалик ва молиявий фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан яхширок фойдаланиш, Жамият ходимлари учун яхши иш шароитлари яратиш ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш; қонун талабларига мувофиқ атроф-муҳитни ҳимоя қилиш талабларига риоя қилиш чора-тадбирларини кўриш;

-бевосита раҳбарлик қилади:

  • Техник масалалар бўйича директорга;
  • Молия-иқтисод ва электр энергияси сотиш бўйича директорга;
  • Умумий масалалар бўйича директорга;
  • Лойиҳаларни тадбиқ қилиш ва инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича директорга;
  • Техник директор ўринбосарига;
  • Кадрларни бошқариш бўлимига;
  • Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар секторига;
  • Ахборотлар технологияси бўлимига;
  • Юридик хизматига;
  • фавқулотда ҳолатлар ва фуқаролар ҳимояси бўлимига.
  • Иш жойи:Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй.

шартноманинг тури ва амал қилиш муддати: Номзод Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқлангандан сўнг, Жамият Кузатув кенгаши билан 10 кун мобайнида кейинги навбатдаги умумий йиғилишгача 1 (бир) йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Ёши: 28 ёшдан 50 ёшгача

Жинси: эркак, аёл

Маълумоти: тегишли мутахассислик бўйича олий

Иш тажрибаси: тегишлисоха бўйича рахбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил;

мутахассислик талаблари: олий (техник ёки иқтисодий- муҳандислик) маълумотли, ташкилотчилик қобилияти, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва миқдорларини, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, саноат хавфсизлиги ва ёнғинга қарши муҳофаза қоидаларини билиши. Компаниянинг биринчи шахслари билан мулоқот олиб бориш тажрибаси. Ўзбек ва рус-тилларини билиши, эркин сўзлаша олиши. Хизмат сафарига бориш эҳтимоллари. Қонунларни, корпоратив бошқарув метод ва принципларини билиши.

Ариза бериш муддати: Номзодларнинг ҳужжатлари танлов ўтказиш ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида қабул қилинади.

-Йиллик иш ҳақи АҚШ дол.

(таклиф этилаётган иш ҳақи миқдори ИҲРТ (ОЭСР)га аъзо мамлакатларда ўрнатилган ўртача даражасига мувофиқ бўлиши лозим):

- миллий валютада (сўмда)-22176504,94;

- АҚШ дол. – 5851,32.

Яшаш жойи билан таъминлаш: Ходимнинг иш ҳақи ҳисобидан намунали уй-жой кредити расмийлаштирилади.

Кўрсатиладиган ижтимоий имтиёзлар (овқат учун харажатларни қоплаш кафолати ва бошқалар):

Соғликни суғурталаш; овқат учун харажатларни қоплаш-Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида овқат учун компенсация пули тўлаш; меҳнат таътилига чиқишда моддий ёрдам кўрсатиш; вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида Ўзбекистон Республикасидаги даволаш-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар бериш.

Боғланиш учун (телефон, электрон манзил ва ҳ.к.):

-Телефонлар: (0372)2222719, (93)3075770; факс: (0372)2223756.

-Электрон манзил: 1708000@uzbekenergo.uz

18.05.2017

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

19.05.2017

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1893    
   
Number of issuers by year
Top 4 essential facts type
General Statistics
JSC LLC
Total issuers
Total disclosures
Essential facts
Prospectuses
Quarterly reports
Annual reports
Charters
A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.