“UGE – JINLUN” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона директори лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида эълон
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ жамият Уставига асосан “UGE – JINLUN” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси директори лавозимига танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф қилинади.
Қисқача маълумот: қўшма корхона директори
“UGE – JINLUN” МЧЖ шаклидаги ҚК ижроия
органи раҳбари бўлиб, корхонанинг техник ва технологик тараққиёти, илмий ва инновацион ривожланишини таъминлайди, шунингдек, корхонанинг ишлаб
чиқариш, иқтисодий ва ижтимоий фаолиятиини ташкиллаштиради. Директор корхонанинг
ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш, МЧЖ олдига қўйилган ҳар қандай
вазифаларни бажаришга қодир меҳнат
жамоасини шакллантириш ва уни самарали
ва бошқариш учун тўлиқ жавобгардир.
Тузилмавий бўлинмаларга юкланган
вазифаларни тасдиқланган тартиб (регламент) асосида фаолият юритилиши, ишлаб
чиқариладиган махсулот технологик меъёрларга мувофиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун зарур
шарт-шароитлар яратиш масалалари юзасидан раҳбарликни амалга оширади.
Масъулият ва вазифалари:
1. Ишлаб чиқариш жараёнини тезкор бошқариш ва тартибга солиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича ишларни бошқаради.
2. Ишлаб чиқаришни техник ҳужжатлар билан таъминлаш, шу жумладан хавфли ишлаб чиқариш объекти, асбоб-ускуналар, материаллар, бутловчи қисмлардан фойдаланиш учун саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ, шунингдек янги турдаги маҳсулотларни тайёрлаш бўйича тизимли назоратни ташкил этади.
3. Ишлаб чиқариш жараёнининг кунлик ҳисобини, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кунлик вазифалари бажарилишини таъминлайди.
4. Корхона бўлинмалари ва цехлари ишини мувофиқлаштиради, ишлаб чиқариш тақвим режаларини таъминлаш чораларини кўради.
5. Ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш даражасини, унинг самарадорлигини доимий равишда оширишни, маҳсулот, ишлаб чиқариш учун моддий, молиявий ва меҳнат харажатларини камайтиришни, уларнинг юқори сифатини, ишлаб чиқариш фондлари ва барча турдаги ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайди.
6. Буғ, газ, электр энергияси, сувва бошқа моддий ресурсларни тежаш, ҳақиқий истеъмоли устидан назоратни амалга оширади. Тегишли чораларни кўриш учун барча ҳужжатларни юридик хизматда экспертизадан ўтказишни ташкиллаштиради.
7. Корхонани ривожлантириш бўйича истиқболли режаларни ишлаб чиқиш, корхонанинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш чора-тадбирлари, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги чоралари, табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, энг қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва ишлаб чиқариш маданиятини оширишга раҳбарлик қилади.
8. Янги техника ва технологияларни жорий этиш режаларини, ташкилий ва техник тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади.
9. Маҳсулотлар сифатини такомиллаштириш ва турларини кўпайтириш, тубдан янги турдаги маҳсулотлар, техника ва технологияларни яратиш бўйича ишларни йўлга қўяди.
10. Технологик, дизайн интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик, саноат санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига, Давлат техник назорати, атроф-муҳит, санитария ва бошқа органларнинг талабларига риоя этилишини таъминлайди.
11. Ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш чораларини кўради, илғор ишлаб чиқариш тажрибасини қўллаш, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий даражасини ошириш бўйича ишларни ташкил қилади.
12. Ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, стандартлаштириш ва сертификатлаш, метрологик мезонларни оғишмай амалга ошириш, ишлаб чиқаришга механо-энергетик хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
13. Илмий-техник тараққиёт талабларига, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишни доимий равишда такомиллаштириб боради.
14. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиш, саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини назорат қилади.
16. Корхонанинг техник ва бошқа хизматлар кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, натижаларини таҳлил этади, яхшилаш чора-тадбирларини белгилайди..
Номзодга қўйиладиган қўшимча талаблар:
Қўшма корхонанинг мақсади ва вазифаларини тушуниши ва уларни бажариш бўйича аниқ режаси ва дастури мавжуд бўлиши;
Зарур бўлган холларда қўшма корхона раҳбари сифатида унинг манфаатларини ҳимоя қилиши;
Корхонанинг истиқболли ривожланиши бўйича таклифлар, режалар ва дастурлар ишлаб чиқиб, Кузатув кенгаши ва Таъсисчилар муҳокамасига киритиши;
Қўшма корхона қадриятларига содиқлиги, Таъсисчи-“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, юксак масъулияти ва жавобгарлиги, мустақил фикрга эга бўлиши ва уни ҳимоя қила билиши, ходимларга нисбатан бир хил муносабатда бўлиши, адолатли, шаффоф в холисона қарорлар қабул қилиши;
Корпоратив бошқарув, молия, маркетинг соҳасидаги етарли тажрибаси ва чуқур билимлари мавжудлиги;
Малака талаблари:
Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумоти мавжудлиги ва камида 5 йил раҳбарлик (биринчи раҳбар, раҳбар ўринбосари, бош муҳандис) лавозимларида ишлаган бўлиши;
Қуввати 2-15 МВт гача бўлган гидроагрегатларни ишлаб чиқариш бўйича бўйича иш тажрибаси; Гидроэнергетикани ривожлантириш ва соҳа учун зарур бўлган технологик жиҳозларни ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар ва халқаро талабларни билиши;
Қуйидаги сохаларда билим, маҳорат ва тажрибага эга бўлиши:
- корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар технологиясида;
- сохавий ихтисослашув, корхона тузилишининг сабаблари, асослари ва хусусиятлари;
- корхонани бошқариш, молиявий менеджмент, ички назорат соҳасида;
- корпоратив хуқуқ ва бошқарув сохасида;
- амалдаги қонун, фармон, қарор ва бошқа давлат органлари томонидан чиқарилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;
- меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик, саноат санитарияси ва ёнғиндан ҳимоя қилиш қоидалари ва меъёрлари.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:
- Ўз қўли билан ёзилган ариза;
- Батафсил ёзилган таржимаи ҳол (Автобиография);
- Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдқловчи хужжатлар, сертификатлар;
- Меҳнат дафтарчаси нусхаси (ЯММТ ИДАКдан электрон шаклда);
- Алоқа учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта ва телеграмдаги манзили)
- Фотосурат 3х4 – 4 дона.
Танлов ҳужжатларини топшириш охирги муддати - эълон берилган санадан 30 кун.
Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва ҳужжатлари олингандан кундан кейин 15 иш куни;
Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун берган аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.
ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 22-уй (“Ўзбекгидроэнерго” АЖ маъмурий биноси)
Маълумотлар учун алоқалар: тел.: +99871-241-33-84; 241-14-58.
Wеб-сайт: uzgidro.uz
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him