«Фарход деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига !
«Фарход деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 12 апрел куни соат 12.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани Чилонзор Г9А. Эл.почта манзили: farhod_dehkon_bozori@mail.ru
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2023 йил 15 март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2023 йил 6 апрел ҳолатига тузилган.
Кун тартиби
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
5. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг директорини сайлаш.
7. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
8. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
9. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига узгартириш киритиш ва кайта тасдиклаш.
11. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 12 апрел соат 12-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 217-30-65
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him