Мустақил Аудиторлик ташкилотлари диққатига!
“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖни ташқи аудит текширувидан ўтказиш бўйича ТАНЛОВ!
1. Жамиятни 2023 йил якуни бўйича миллий стандартларига асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудитнинг халқаро стандартларига (АХС) асосан аудит текширувидан ўтказиш.
2. Жамиятни 2023 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизими ва корпоратив бошқарув Кодекс тавсияларига риоя қилинишини бахолаш.
Қўйиладиган талаблар:
Халқаро ва миллий стандарлар асосида аудиторлик хизмати кўрсатиш бўйича 3 йиллик тажрибага эга бўлган ташкилотлар;
Танлов иштирокчисининг хизматлар кўрсатилган тахминий нархи билан, танловда иштирок этиш таклифи;
Тегишли лицензия нусхаси;
Ташкилотга тегишли бўлган маълумотлар (соҳадаги иш тажрибаси, аудиторлар сони, халқаро ташкилотларга аъзолиги, ташкилотнинг энг йирик мижозлари) шу жумладан давлат руйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси.
Касбий даражасини белгиловчи сертификат нусхаси, халқаро сертификатлар;
Суғурта полиси нусхаси ва бошқа маълумотлар.
Танловда қатнашмоқчи бўлган аудиторлик ташкилотлари 2023 йил 25 мартга қадар жамиятга ўз тижорат таклифларини тақдим этишлари лозим.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар, аризалар конвертда ёки жамиятнинг электрон почта манзилига юборишлари лозим.
Манзил: 220504, Хоразм вилояти, Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи.
Эл.манзил: don01_13@mail.ru
Маълумот учун тел:. 0 (362) 226-60-02
«Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖ кузатув кенгаши
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him