«Galla-Alteg» АЖ акциядорлари диққатига!
«Galla-Alteg» АЖ 2023 йил 06 апрель куни соат 10.00 да Тошкент шахри, Элбек кучаси 37 уйда,корхонанинг мажлислар залида акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
Йиғилиш қатнашчилари соат 9.00 дан 9.50 гача рўйхатдан ўтиши сўралади.
Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказилиши ҳақидаги хабар қилиш реестри 2023 йил 14 март холатига, навбатдаги умумий йиғилишида акциядорларнинг иштирок этиш реестри 2023 йил 31 мартхолатига кўра шакллантирилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига паспорт ёки шахсни тасдиқловчи хужжат, юридик шахслар ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилиш ўтказишга доир ахборотлар билан қуйидаги манзил бўйича Жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Жамият манзили: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси 37-уй.
Тел. 289-41-91. ич.тел.-114. Электрон почта манзили gallaalteg@mail.ru, веб сайт www.gallaalteg.uz
Навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1. Умумий йиғилиш ишчи органи таркибини сайлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва таркибини сайлаш.
3. Умумий йиғилиш кун тартибини тасдиқлаш.
4. Умумий йиғилиш иш регламентини тасдиқлаш.
5. Жамият Бошқарувининг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти ва Бизнес-режанинг бажарилиши бўйича хисоботини, ҳамда ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан, ҳамда жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг2022 йилдаги корпоратив бошқарув тизимини бахолаш юзасидан мустақил ташкилотнинг хулосасини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2022 йил натижалари бўйича фойда тақсимоти, дивиденд миқдори ва тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида.
11. Жамият Кузатув Кенгашининг 2022 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
12. АЖ Бошкарув раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини 1 йилга узайтириш тўғрисида.
13. Жамиятнинг тафтиш комиссиясини сайлаш.
14. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
15. 2023 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақ миқдори чегарасини белгилаш.
16. 2022 йил якуни бўйича Кузатув Кенгаши ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини мукофотлаш.
Жамият Кузатув кенгаши.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him