“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2022 йил учун корпоратив бошқарув тизимини баҳолашнинг натижасига кўра “Comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойили бўйича АХБОРОТИ
“Корпоратив бошқарув Кодекси” нинг 11-бандида Кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони бўлмаган тақдирда, жамият “сomply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини тўлиқ ошкор қилиши белгиланган.
Маълумотлар “сomply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилинган ҳолда, оммавий ахборот воситаларида, Банкнинг ва “Тошкент” РФБ расмий корпоратив веб-сайтларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг махсус веб-cайти негизидаги Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилиниши кўзда тутилган.
1. “Корпоратив бошқарув Кодекси”нинг 12-банд 4-хатбошисида жамият акциядорларнинг умумий йиғилишида ижроия органининг мукофот ва компенсациялари миқдорини ошкор этиш белгиланган.
Банк меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини Банк бошқаруви аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида қабул қилади. Банк бошқаруви аъзоларига лавозим оклади, лавозим окладига устама ҳақ, мукофот, меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофот ва компенсацияларни белгилаш Банк ички норматив ҳужжатлари, жамоа шартномаси ва тармоқ келишуви асосида амалга оширилади. Ушбу маълумотлар Банк сайтида ошкор қилинмаган.
2. “Корпоратив бошқарув Кодекси”нинг 15-банд 8-хатбошисида жамият таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўз вакилларига жамият номидан овоз бериш тартибини белгилаш талаб этилган.
Банк таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида Банк номидан овоз бериш тартиби белгиланмаган.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him