«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2022 йилдаги корпоратив бош қарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича ХУЛОСАСИ
|
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки корпоратив
бошқарув тизимини баҳолаш
натижалари бўйича хулоса «PREMIUM
FINANCE» масъулияти
чекланган жамияти томонидан тайёрланди.
2023 йил 24 февралдаги 1/V – сонли шартномага асосан «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкида корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш ўтказилди. Мустақил баҳолаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жумладан акциядорлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш Комиссияси томонидан (2015 йил 31 декабрдаги 9 – сонли баённома) тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ амалга оширилди. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкида корпоратив бошқарув тизими ҳолати тўғрисида мустақил холисона фикрни шакллантириш баҳолаш ўтказилишининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий –таълим маркази томонидан 2016 йил 25 июлда тасдиқланган Саволнома асосида амалга оширилди. «PREMIUM FINANCE» МЧЖ фақат «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан тақдимэтилган хужжатлар, ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа материаллар асосида Банкнинг корпоратив бошқарув тизими ҳолати тўғрисида шакллантирилган ўз нуқтаи назарини ифодалаганлиги учун жавобгар ҳисобланади. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки тақдим этилган хужжатлар, ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўлиқлиги, мазмуни ва ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади. Олинган хужжатлар, ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалиги ва ишончлилиги текширилмади ва эътироз билдирилмади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан тақдим қилинган хужжатлар, ҳисоботлар, маълумотлар Банк корпоратив бошқарув тизими ҳолати тўғрисида мустақил фикр ифодалаш учун етарли асос бўлиб хизмат қилади. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларига кўра «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки корпоратив бошқарув тизимининг ҳақиқий баҳоси 1 018 баллни ёки фоиз кўринишида 84,83%ни ташкил этди ва «PREMIUM FINANCE» МЧЖ томонидан Жамият корпоратив бошқарув тизимига «юқори» даражадаги баҳо берилди.
Хулоса 2023 йил 11 март санасида берилди |
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him