Сирдарё вилоят «Агрокимёҳимоя» ХАЖ акциядорлари диққатига!
Сирдарё вилоят «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 27 февраль куни соат 14-00 да Гулистон шаҳри Бирлашган кўчаси 66-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилади.
Умумий йиғилишга акциядорларни хабар қилиш учун рўйхат 2023 йил 31 январь ҳолатида ва умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2023 йил 21 феврал ҳолати билан билан тузилади.
Кун тартиби:
1. Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” ХАЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
3. Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамиятини тугатиш муддатини 6 ойга узайтириш.
Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал (ўрнатилган) тартибда тасдиқланган ишончнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан қатнашишлари шарт. Мажлисга қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 27 февраль куни соат 13-00 дан бошланади.Акциядорлар умумий йиғилишга оид маълумотлар билан жамият ҳисобхонасида танишишлари мумкин.
Акциядорлардан зудлик билан электрон почта очишларини ҳамда электрон почта манзиллари тўғрисида жамиятни хабардор қилишларини сўраймиз.
Телефон/факс: (88) 340-10-69, (99) 648-50-40.
Тугатиш комиссияси
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him