“Наманган агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик
жамиятининг акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!
«Наманган агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамияти тугатиш комиссиясининг 2023 йил 1 февралдаги № 21-сонли йиғилиш қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармони ва ПҚ-5185-сон қарорига асосан “Наманган Агрокимёхимоя” ХАЖни тугатиш масаласида навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 24 феврал куни (Наманган шаҳар, Саноатчи кўчаси, 20-уй) да соат 10-00 да ўтказилиши белгиланди. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорлар рўйхати 2023 йил 1 феврал холати билан, акциядорлар Умумий йиғилишига қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2023 йил 20 феврал холатига тузилган.
ЙИҒИЛИШ КУНТАРТИБИ
1 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ 6262 -сон Фармони ва ПҚ-5185-сон қарорига асосан “Наманган Агрокимёхимоя” ХАЖнинг фаолиятини ихтиёрий тугатиш тўғрисида. |
Акциядорлар
йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат билан, вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан
қатнашишларини сўраймиз. (Жисмоний шахс акциядорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома
билан, юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс рахбарининг имзоси ва юмалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши
лозим). Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2023 йил 24 феврал
куни соат
9-00 дан 10-00 гача ўтказилади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун (69-226-10-70) телефонларига мурожаат қилиш ёки www.namkimyo.uz сайти оркали танишиш мумкин.
Йиғилишга жамиятини собиқ кузатув кенгаши аъзолари, жамиятни тугатиш комиссияси аъзолари, тугатиш комиссияси ишчи гурухи аъзолари, тугатиш комиссиясини ишчи гурухи туман бўлим бошлиқлари, бош хисобчилари, акциядорларнинг ишончли вакиллари, жамият тизимидаги МЧЖлар рахбарлари, бош хисобчилари 2023 йил 24 феврал куни соат 9-00 га вилоят жамиятининг мажлислар залига етиб келиш топширилади. Рўйхатга олиш соат 9-30 гача.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him