«Asaka yog’» aksiyadorlik jamiyati
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
«Asaka yog’» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 25-февраль куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;
4. Жамият бошқарув раиси (ижроия органи рахбари) вазифасини вақтинча бажарувчини сайлаш тўғрисида.
Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой кўчаси, 5 уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2023 йил 1-февраль ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 21-февраль ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 01.02.2023
Маълумот олиш учун тел№ (374)223-14-74, (93)241-81-87.
Жамиятнинг веб-сайти: www.asakayog.uz, электрон почтаси: asaka-yog@mail.ru.
Кузатув кенгаши.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him