“ТОШКЕНТПАХТАСАНОАТ” ҲАБ АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Тошкентпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти
ўз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади
КУН ТАРТИБИ:
1. “Тошкентпахтасаноат” ҲАБ АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши регламентини ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. “Тошкентпахтасаноат” ҲАБ АЖни тугатиш комиссиясини хисоботини тасдиклаш.
3. “Тошкентпахтасаноат” ҲАБ АЖни ихтиёрий равишда тугатиш муддатини белгиланган тартибда узайтириш.
4. “Тошкентпахтасаноат” ҲАБ АЖни тугатиш комиссиясини аъзоларини қайта кўриб чиқиб тайинлаш тўғрисида.
5. “Тошкентпахтасаноат” ҲАБ АЖни ихтиёрий равишда тугатиш муддатини узайтирилиши муносабати билан тугатиш комиссиясини штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиклаш.
Йиғилиш 2023 йил 6 февраль куни соат 11-00да Тошкент шаҳар, Ш.Руставели кўчаси, 8-уйда ўтказилади.
Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2023 йил 31 январь ҳолатига кўра тузилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 6 февраль куни соат соат 10-00да бошланиб соат 11-00гача давом этади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.
Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳар, Ш.Руставели кўчаси, 8-уйда, Тел: (90) 011-14-54
“Тошкентпахтасаноат” ҲАБ АЖ тугатиш комиссияси
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him