“Хоразмпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядор, “Хоразмпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси”АЖ, Сизга 2022 йил 12 декабрь куни соат 11-00да Урганч шаҳар, А.Баходирхон кўчаси, 180/1-уйда “Хоразмпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2022 йил 5 декабрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил 12 декабрь куни соат соат 10-00да бошланиб соат 11-00 гача давом этади.
Сизга акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
3. “Хоразмпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” АЖ тугатиш комиссиясини қайта тайинлаш тўғрисида.
4.Жамият томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаларига савдога чиқарилган ва мудаттида сотилмаган жамият активларини қийматини белгиланган тартибда босқичма-босқич тушириш масаласини кўриб чиқиш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Урганч шаҳар, А.Баходирхон кўчаси, 180/1-уйда, Тел: (62)-227-70-07 (221 , 222)
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
“Хоразмпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси”АЖ тугатиш комиссияси
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him