«O’zkimyofarm» АЖакциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«S.Q.Islombekov nomidagi «O’zkimyofarm» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2022 йил 06 октябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 04 ноябр куни, Тошкент шаҳар Бунёдкор кўчаси, 42-уй манзилида ўтказилади.
Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади.Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:50 да тугатилади Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри2022 йил 31 октябр ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: uzhimpharm@yandex.ru.
Йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. «O’zkimyofarm» АЖга «Islombekov Farm Savdo» МЧЖни қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш.
3. «O’zkimyofarm» АЖга «Islombekov Farm Savdo» МЧЖ ни қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш.
4. «O’zkimyofarm» АЖга «Islombekov Farm Savdo» МЧЖ ни қўшиб олиш бўйича Топшириш далолатномасини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини белгилаш.
6. «O’zkimyofarm» АЖ ни молиявий соғломлаштириш режасини тасдиқлаш.
7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоси С.Мусиновнинг ваколатини муддатдан илгари тугатиш.
8. Жамият Кузатув кенгашининг янги аъзосини сайлаш.
«O’zkimyofarm» АЖ акциядорларини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40, 41 моддаларига асосан, қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда, агар акциядорлар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми Жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканликлари тўғрисида хабардор қилади.
Жамият соф активлари миқдори -6 114 млн. сўмни ташкил этилганлигини инобатга олиб, Жамият акциядорлардан уларга тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш имкониятига эга эмаслигини маълум қилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «O’zkimyofarm» АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: 71 256-60-59
Кузатув кенгаши
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him