71 203-00-50
ANDIJON VILOYAT «ANDIJON AGROKIMYOHIMOYA» HUDUDIY AKSIYADORLIK JAMIYATI

ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 22.09.2022   
Дата опубликования модератором*: 22.09.2022   

Андижон вилоят «Andijon аgrokimyohimoya» HAJ

акциядорлари диққатига

Э Ъ Л О Н

Андижон вилоят «Andijon аgrokimyohimoya» HAJ  акциядорларининг 2022 йил 22 сентябр кунга белгиланган навбатдан ташқари умумий йиғилиши, кворум бўлмаганлиги сабабли  жорий йил 27 сентябр куни соат 12:00 да Андижон шаҳар М.Мухиддинов кўчаси № 7-уйда жойлашган бинода ўтказилади.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш 2022 йил 27 сентябр куни соат 09:30 дан – 11:30 гача амалга оширилади.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома бериш учун жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 23 август ҳолатига, Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 16 сентябр ҳолатига тузилган.

Жамият акциядорларининг 2022 йил 22 сентябрга белгиланган навбатдан ташқари умумий йиғилиши  кун тартибига ўзгартириш киритилмаган.

«Andijon аgrokimyohimoya» HAJ акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилиши

КУН ТАРТИБИ

1.«Andijon agrokimyohimoya» HAJнинг иҳтиёрий тугатиш муддатини узайтириш тўғрисида.

2.Жамият тугатиш комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш.

2.1.Жамият тугатиш комиссиясининг 30.03.2022 йилдаги № 05/18-65-1 сонли йиғилиш баёни қарорини  тасдиқлаш.

2.2.Жамият тугатиш комиссиясининг 23.04.2022 йилдаги № 05/18-80-1 сонли йиғилиш баёни қарорини тасдиқлаш.

2.3.Жамият тугатиш комиссиясининг 12.08.2022 йилдаги № 05/13-34 сонли йиғилиш баёни қарорини   тасдиқлаш.

3.Акциядорлар Р.Холмирзаев, Ф.Холмирзаев ва Ш.Холмирзаевларнинг аризасини кўриб чиқиш.

4.Яроқсиз ҳолдаги товар моддий бойликлар инвентарлар ва асосий воситаларни хисобдан чиқариш   тасдиқлаш.

5.Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ўтказилган текшириш натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

6.Жамиятнинг оралиқ балансини тасдиқлаш.

7.Тугатиш комиссияси ишчи гурухининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар, умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотлар (материаллар) билан «Andijon аgrokimyohimoya» HAJ да душанбадан, жумагача соат 10:00 дан 16-00 гача танишишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар, акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан жамият акциядорларидан ўзларининг электрон почта манзилларини жамиятнинг Аndtao2007@mail.ru электрон почтасига тақдим этишларини сўраймиз.

Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

«Andijon аgrokimyohimoya» HAJ жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Андижон вилояти Андижон шаҳри М.Мухиддинов кўчаси 7-уй.

Электрон почта –Аndtao2007@mail.ru

Веб-сайт – ///аndijonakh.uz///

Маълумот учун алоқа телефони: Тел: +99893 428-58-18,

Тугатиш комиссияси

22.09.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   49    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263