71 203-00-50
"UCH-TEPA PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Дата раскрытия: 22.09.2022   
Дата опубликования модератором*: 22.09.2022   

“Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил “12” октябр куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100 да Жиззах вилояти, Жиззах шахри, Улуғбек махалласи, Зомин кўчаси “Жиззахпахтасаноат бирлашмаси” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1000 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.arnasoypaxta.uz

1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига пахта хом ашёсини қайта ишлайдиган ва тўқимачилик махсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уларни манфаатдорлигини ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 477-сонли қарори ижроси юзасидан йирик битим тузишда қарор қабул қилиш.

3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Шу билан бирга, “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-41-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:

ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;

ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 22 сентябр ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 7 октябр ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Жиззах вилояти, Арнасой тумани, Ғолиблар қўрғони. Электрон почта:аrnasoypaxta@mail.ru, тел.:(72) 221-50-62, (97) 436-17-57

22.09.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   60    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263