“Asaka don mahsulotlari” AJ
Акциядорлари диққатига!
“Asaka don mahsulotlari” AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 6 сентябрь куни соат 10-00 да Андижон вилояти, Асака тумани, Саноатчи кўчаси 86 – уйда жамият маъмурият биносида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 да бошланади.
Кун тартиби:
1.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;
3.Жамият кузатув кенгашининг ўрни бўшаб қолган аъзосини сайлаш.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжат(Паспорт) билан келишлари, вакилллар, жумладан хуқуқий шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар асосида қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган, умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлиқ маълумотларни +998935695555 телефони орқали ёки қуйидаги электрон манзил ва веб сайтдан олишлари мумкин. (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Саноатчи кўчаси 86 – уй), el.pochta: asakadon@mail.ru веб сайт www.asakadon.uz
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши хақидаги хабар бериш учун акциядорлар реестри 2022 йил 9 август ҳолатига ёпилди.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 29 август холатига шакллантирилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him